Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
Бундай лайнернинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар ўзидан 50 фоиз камроқ зарарли моддалар ажратади.

Фото: JetZero
АҚШнинг EasyJet авиаташувчи компанияси JetZero стартапи билан ҳамкорликда водород ёнилғисида ҳаракатланувчи, тижорий парвозларни амалга оширадиган самолётни ишлаб чиқди.
Бундай лайнернинг ўзига хос жиҳатлари шундаки, улар нафақат аралаш қанотларга эга бўлади, балки ўзидан 50 фоиз камроқ зарарли модда чиқариши билан анъанавий самолётлардан ажралиб туради. EasyJet компанияси бу йўналишда янги технологияларни ишлаб чиқишга бир неча йилдан бери сармоя киритиб келмоқда. Самолёт намунаси синов парвозларини бошлашга рухсат олган.
“JetZero самолёти қанотидаги аралаш конфигурация бугунги кунда соҳага энг зарур бўлган нарса — ёнилғи сарфини камайтириш ва карбонат ангидрид чиқиндисини нолга тушириш йўлидаги реал қадам билан таъминлайди. Биз EasyJet’ни Авиакомпаниялар ишчи гуруҳига қабул қилаётганимиздан мамнунмиз ва водород энергиясини жорий этиш бўйича давомий ҳамкорликка умид қиламиз”, — деди JetZero компанияси бош директори ва ҳаммуассиси Том O’Лири.
Самолёт яратувчиларининг таъкидлашича, аралаш қанот концепцияси фақат чиройли кўриниш учун қилинмаган. Лайнерни кўтаришда ясси фюзеляж анъанавий найсимон шаклга қараганда анча катта куч ҳосил қилиши мумкин. Бу билан техникани ҳавога кўтариш ва ушлаб туриш учун зарур бўлган қанот кўп жой олмайди. Қолаверса, ушбу конструкция сабаб дум қанотга эҳтиёж бўлмайди, бу эса қаршилик ва оғирликни сезиларли даражада камайтиради.
2023 йил май ойида JetZero стартапи самолётни қуриш ва сертификатлаш режалари билан чиқди ва венчур фондидан 4,5 миллион долларлик грант олди. Тўрт ойдан камроқ вақт ўтгач, компания АҚШ Мудофаа вазирлиги билан яна 235 миллион долларлик шартнома тузди. 2027 йил бошида прототип тўлиқ ишга туширилгунга қадар тўрт йил давомида яна шунча маблағ келиб тушади.
Ҳозирда лойиҳа Федерал фуқаро авиацияси бошқармасидан синов парвозларини ўтказишга рухсат олди. Агар сертификатлаш жараёнида муаммо чиқмаса, самолётдан тижорий мақсадда фойдаланиш 2030 йилгача бошланади. Қизиқ томони шундаки, самолёт нафақат йўловчиларни ташиши мумкин, унинг конструкциясини юк ва реактив лайнерлар учун мослаштириш, шунингдек, ёнилғи қуядиган самолётга айлантириш ҳам мумкин.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48 / 19.07.2025
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини фош қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025