Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати раҳбари Миахил Мишустин Ўзбекистонга ташриф буюради
У ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида иштирок этади.

Фото: ТАСС
Россия Федерацияси ҳукумати раиси, бош вазир Михаил Мишустин Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деди Россиянинг Тошкентдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов.
«Муҳим воқеа кутилмоқда – бу бош вазирнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишидир. Биз ҳозир, албатта, ушбу тадбирга тайёргарлик кўрмоқдамиз», деди Малгинов «Известия» газетасида чоп этилган интервюсида. У ташриф санасига аниқлик киритмади.
Шу билан бирга, Малгинов Россия президенти Владимир Путин май ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюрганини эслади – «бу унинг биринчи хорижий сафарларидан бири эди».
«Бу президентлар томонидан келишилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини очиб, янги мақсадларни белгилаб берган 20 дан ортиқ муҳим ҳужжатлар имзоланган жуда муҳим ташриф бўлди. Айрим тармоқлар, вазирликлар, идоралар раҳбарлари ўртасида доимий алоқалар мавжуд, бу ерда ташрифлар алмашинуви жуда қизғин кечмоқда. Президентлар тез-тез мулоқот қилади», деди Малгинов.
Унинг сўзларига кўра, «кўп томонлама тадбирлар орқали ва МДҲ давлатлари раҳбарларининг учрашуви доирасида ва эҳтимол, BRICS аъзо давлатлар раҳбарларининг Россиядаги учрашуви чоғида ва бошқа каналлар орқали алоқалар режалаштирилган». Шу билан бирга, «Россия ва Ўзбекистон президентлари ўртасида телефон орқали жуда жадал мулоқот йўлга қўйилган, улар деярли барча муҳим масалаларни бевосита муҳокама қилади, улар бўйича келишиб олади ва мулоқот давом этмоқда».
Россия ҳукумати раиси, бош вазир Михаил Мишустин сўнгги бор 2022 йил декабрида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

00:30 / 30.05.2025
Саида Мирзиёева Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025