Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда олимлар интернетдан рўйхат бўйича фойдаланишга ўтади
Беларус Миллий фанлар академияси иш жойида интернетдан фойдаланишга рухсат бериладиган ходимлар рўйхатини тузишга қарор қилди.
Беларусь Миллий фанлар академияси (МФА) иш жойида интернетдан фойдаланишга рухсат бериладиган ходимлар рўйхатини тузишга қарор қилди. Бу ҳақда кимёгар олим Сергей Бесараб ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
МФА президиуми раиси Владимир Гусаков кўрсатмасига мувофиқ, «интернет тармоғидан фойдаланиш ҳуқуқига эга ходимлар рўйхати» тайёрланади. Шунингдек, академия ташкилотларидан бирининг ходимлари электромобил учун аккумуляторлар яратиш ишларини фаоллаштиришга сафарбар этилади.
Бундан ташқари, Гусаков академикларга мунтазам Беларусдан ташқарида яшовчи ёки «Беларус Республикаси ва Фанлар академиясига қарши йўналтирилган» фаолият билан шуғулланувчи академикларни унвонидан маҳрум қилиш бўйича низомга қўшимча киритишни топширган.
«XXI асрнинг биринчи чораги, дўстлар. Қаердадир, коинотнинг бошқа бурчагида Брайан Жонсонлар, Илон Маск ва Сем Алтманлар зериккан», — деб ёзади Бесараб.
Беларус ҳукумати интернетдан фойдаланишни чеклашга биринчи марта уринмаяпти. 2020 йил августда оммавий норозилик намойишлари фонида мамлакатда 70 дан ортиқ сайтларга кириш чекланган эди. 2022 йил баҳорда эса мамлакатнинг қатор вилоятлари интернетдан узиб қўйилди. Украина разведкасига кўра, шу орқали Россия ва Беларус махсус хизматлари рус ҳарбий техникаларининг Украина йўналишида ҳаракатланишига оид маълумотлар тарқалишини тўхтатмоқчи бўлган.
2022 йил майда Александр Лукашенко Беларус ОАВ ходимларига мурожаат билан чиқиб, «ахборот уруши» ҳақида гапирган ва «мамлакат тарихи ва маданиятини ўзгартирмоқчи бўлганларга ютқазиб қўймасликни» таъкидлаган эди. Ўтган йилнинг ёзида Лукашенко хориж ОАВ фаолиятини чеклашга хизмат қиладиган қонунни имзолаган эди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
-
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Жаҳон | 18:48
-
Ҳамас урушни якунлайдиган битим талаб қилмоқда. Исроил эса ғазоликларни кўчирмоқчи
Жаҳон | 18:40
Мавзуга оид

12:17 / 28.06.2025
Россияда провайдерлар очиқ интернетга киришни секинлаштиряпти

22:21 / 18.06.2025
Эронда интернетга кириш чеклаб қўйилди

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

20:41 / 08.06.2025