Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: “Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!”
“Ёруғ ва нурафшон келажагимизни – Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз!” – деди Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларга байрам табригида. Президент нутқидан кейин давлат мадҳияси янграркан, бешта ҳарбий самолёт Тошкент осмонида Ўзбекистон байроғини чизди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мустақиллик байрами нутқида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида яхши қўшничилик асосий тамойил эканини таъкидлади.
“Бундан саккиз йил олдин Марказий Осиё ташқи сиёсатимизнинг энг устувор йўналиши деб белгиланди. Шу асосда қўшниларимиз билан дўстона муносабатлар тубдан яхшиланди
Барчамизнинг фидокорона меҳнатимиз билан халқларимизнинг барқарор тараққий этган, тинчлик ва ҳамжиҳатлик руҳи ҳукм сурадиган Янги Марказий Осиё ҳақидаги орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда.
Минтақамиз иқтисодий ўсиш ва инвестицион фаоллик марказларидан бири сифатида жадал ривожланмоқда.
Бугунги ноёб тарихий имкониятлар асосида Марказий Осиёда ҳар томонлама соғлом сиёсий муҳит, келгуси авлодлар учун эркин ва хавфсиз келажак яратишимиз зарур.
Айни пайтда дунёнинг барча давлатлари билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли алоқаларимизни янги босқичга кўтарамиз”, – деди давлат раҳбари.
Президент Ўзбекистоннинг хориждаги дўстлари ва ҳамкорларига, бугунги тантанада иштирок этаётган дипломатик корпус вакилларига миннатдорчилик изҳор этди.
27 октябр куни Олий Мажлис ва ҳудудлардаги вакиллик органларига сайловлар ўтказилади. Сиёсий жараён илк марта аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади. Бу ҳақда сўз юритган Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик палатасига депутатликка номзодлар кўрсатишда хотин-қизларнинг улуши камида 40 фоиз бўлиши белгилаб қўйилганини эътироф этди. Президент бўлғуси сайловлар халқаро сайлов стандартлари ва миллий сайлов қонунчилигига тўла мувофиқ ҳолда, кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтишига ишонч билдирди ҳамда бутун халқни сайловда фаол иштирок этишга чақирди.
“Бугун шиддатли ҳаётнинг ўзи барчамизни янада улкан марралар сари даъват этмоқда. Ўз кучимиз ва салоҳиятимиз билан барпо этган мустақил давлат, эркин ва озод жамиятни янада кучли, янада гўзал ва обод этиш бош вазифамизга айланмоқда. Бу шундай юксак марраки, унга эришиш учун ҳар қанча меҳнат қилсак арзийди. Бу шундай буюк, шарафли мақсадки, унга бутун борлиғимизни бахш этсак арзийди.
Мен ишонаман – барчамиз бир бўлиб, ақл-заковат, билим ва тажрибамиз, куч-ғайратимизни ишга солиб, бу улуғ манзилга албатта етамиз. Ёруғ ва нурафшон келажагимизни – Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз!
Бугунги имкониятдан фойдаланиб, мана шундай эзгу ғоя атрофида бирлашиб, ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган, фидокорона меҳнати билан янги ҳаёт биносини барпо этаётган буюк халқимизга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан.
Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!” – деди президент Шавкат Мирзиёев нутқининг якунида.
Янги Ўзбекистон боғида давлат раҳбарининг нутқи якунланиб, давлат мадҳияси янграши чоғида ҳарбий ҳаво кучлари учувчилари бешта Су-25 самолётлари билан осмонни Ўзбекистон давлат байроғи ранглари билан бўяди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

17:14 / 09.01.2025
“Августдан кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади...” — марҳумликда машҳурликка эришган деҳқон

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024