Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлайдиган тест тизимларини беради
Тест тизимларининг дастлабки тўпламлари шу ҳафта Ўзбекистонга етказилиши таъкидланмоқда.

Фото: РИА Новости
Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлайдиган тест тизимларини беради, дастлабки тўплам шу ҳафтада етказилади. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» хабар берди.
Қайд қилинишича, 26 август куни Россия бош давлат санитария врачи Анна Попова раислигида ЕОИИ давлатлари аҳолисининг санитария-эпидемиология фаровонлиги соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган.
Унда Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон бош давлат санитария шифокорлари иштирок этган. Шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари иштирок этиш учун таклиф этилган.
Йиғилишда маймунчечак касаллиги бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эълон қилиниши билан боғлиқ вазият муҳокама этилган. Кенгаш аъзоларининг фикрича, ЕОИИ давлатлари, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистонда маймунчечакнинг тарқалиш хавфи паст деб баҳоланмоқда.
Иштирокчилар эпидемияга қарши кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилган. Таъкидланишича, Евроосиё минтақасининг барча мамлакатлари чегарада санитария ва карантин назорати чораларини кучайтиради.
Қайд қилинишича, ҳамкорлар Россиядан маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини тақдим этишни сўраган. Тест тизимларининг дастлабки тўпламлари шу ҳафта Ўзбекистонга етказилиши таъкидланмоқда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди
Ўзбекистон | 20:19
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
-
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Жаҳон | 18:48
Мавзуга оид

14:57
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44
Россия думаси экстремистик материалларни қидирганлик учун жарима тайёрламоқда

11:43