Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия денгиз флоти янги турдаги олтита маҳаллий сувости кемасига эга бўлади
Туркия ҳарбий-денгиз кучлари 2029 йилга бориб янги турдаги олтита маҳаллий сувости кемасига эга бўлади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған TCG Piri Reis кемасини қуролланишга қабул қилиб олиш маросимида маълум қилди.

Фото: Getty Images
«Биз қўмондонлик билан армиямиз учун муҳим аҳамиятга эга, ҳаводан мустақил двигател билан жиҳозланган янги TCG Piri Reis сувости кемамизни қуролланишга қабул қилмоқдамиз. Жорий йилда шу турдаги иккинчи — TCG Hizir Reis сувости кемасининг синовлари бўлиб ўтади, 2025 йилда у ҳарбий-денгиз кучларига топширилади. TCG Murat Reis 2026 йилда қуролланишга келиб қўшилади. 2029 йилга бориб бу турдаги сувости кемаларидан олтитаси қуролланишда бўлади», — дейди Эрдўған.
У Туркия учта томони ҳам денгиз билан ўралган давлат бўлиб, мамлакатга кучли ва самарали Ҳарбий-денгиз флоти кераклигини таъкидлади.
Туркия президентининг сўзларига кўра, янги сувости кемалари турк флотининг стратегик қуролланиши ҳисобланиб, маҳаллий турдаги қуроллар ва бошқа тизимлар билан жиҳозланган. Шу билан бирга, Эрдўғаннинг айтишича, мамлакат ўз сувости кемасига эга бўлиш учун 138 йил кутишга тўғри келган.
TCG Piri Reis Германиянинг Тип 214 сериясидаги сувости кемаси базасида яратилган. Туркия 2009 йилда ThyssenKrupp AG компанияси билан бу каби олтита кемани қуриш бўйича келишувга эришган эди. Тип 214 — бу дизел-электрли сувости кемаси. Двигатели водород ёнилғи элементларига асосланган ҳаводан мустақил ишловчи тизим билан бирлаштирилган, бу эса ўз навбатида кемага узоқ вақт сув юзасига чиқмасдан хизмат қилиш имкониятини беради.
Сувости кемасининг сиғими 1850 тонна, узунлиги 68,35 метр ва эни 6,3 метрни ташкил этади. Экипаж — 40 киши.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

18:32 / 21.07.2025
Туркия соҳилларида вабо қўзғатувчи бактериялар топилди

10:24 / 18.07.2025
Ҳоқон Фидан: Исроил тинчликни истамайди, Исроил барқарорликни хоҳламайди

19:01 / 16.07.2025
Истанбул собиқ мэри Акром Имомўғли 1 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилди

13:09 / 15.07.2025