Жаҳон | 12:23 / 13.08.2024
1341
2 дақиқада ўқилади

Колумбияда ҳарбийлашган гуруҳ томонидан ушлаб турилган 66 аскар озод қилинди

ОАВ хабарларига кўра, ҳарбийларнинг қўлга олиниши ортида Колумбиянинг собиқ Инқилобий қуролли кучлари (FARC) аъзолари турибди.

Фото: Anadolu agency

Колумбияда 10 август куни ҳарбийлашган гуруҳ томонидан мажбуран ушлаб турилган яна 66 нафар аскарни озод қилинди

Колумбия ОАВ ёзишича, Сан-Хосе-дел-Гуавяре шаҳри яқинидаги қишлоқ ҳудудида операция ўтказаётган ҳарбий хизматчиларнинг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятга нодавлат ташкилотлар (ННТ) ва омбудсман идораси вакиллари аралашган. 

Армия операция учун сигнал берганидан сўнг, гуруҳ аъзолари қўлларида бўлган яна 66 нафар аскарни нодавлат нотижорат ташкилотлари ва омбудсман идораси вакилларига топширди. 

ОАВ хабарларига кўра, ҳарбийларнинг мажбуран ушлаб турилиши ортида Колумбиянинг собиқ Инқилобий қуролли кучлари (FARC) аъзолари турибди. 

Колумбия армияси маълумотларига кўра, жами гуруҳ аъзолари 106 нафар аскарни қўлга олган, улардан 40 нафари 11 август куни қўйиб юборилган. 

Айни пайтда, армия 11 август куни берган баёнотида ҳарбийлар товламачилик билан боғлиқ ҳодисалар туфайли минтақада операция ўтказаётгани, бироқ қуролланган қишлоқ аҳолиси томонидан қуршаб олингани билдирилди. 

Мавзуга оид