Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр... Харобадаги Жаннат
Жаннат бу — навбатдаги филмимиз қаҳрамонининг исми. Лўли элатига мансуб бу аёл Фарғона шаҳри Бешбола маҳалласида яшайди. Аёл ва унинг оиласи яшаётган шароит ҳар қандай одамни шукр қилишга ундаса, ажаб эмас.

Жаннат опа кунлик ҳаёти, одамларнинг лўлилар ҳақидаги нотўғри тасаввурлари ҳақида сўзлаб берди:
“Эрталаб соат 4:00 да уйғонаман. Қизим билан бирга “баклашка” идиш, қоғозларни чиқиндихона, кўчалардан йиғиб келамиз. Хўжайиним касал, ишлай олмайди.
Икки фарзандим бор, тўнғич қизимни турмушга узатдим. Уйимизга яқин завод, корхона, дўконлар қаршисидан “баклажка”лар териб келамиз. Иш жараёнида ҳар хил ҳолатга, турфа одамларга учраймиз. Баъзилар бизни ўғри деб ўйлайди.
Тонг саҳардан қош қорайгунича меҳнат қиламиз, доимо ҳаракатда бўлишга интиламиз. Кун бўйи йиғганимизни керакли жойга топширамиз. Кунига 80 минг атрофида пул топамиз. Унинг ярми рўзғорга, ярми хўжайинимнинг дори-дармонига кетади.
Уйимиз ҳам йўқ эди, 10 йил ижарама-ижара юрдик. Турмуш ўртоғим ёнимда туриб қизларим ёрдам бериб, мана шу уйни қурдик.
Ҳар куни хўжайинимнинг дардига шифо сўраб дуо қиламан. Тонгда улардан дуо олиб, ишга чиқиб кетаман”, дейди у.
Сарвар Зиёев, Kun.uz
Монтаж устаси: Сардор Мамиров
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

17:31 / 24.05.2025
Янги ҳаётга қадам: сўнгги қўнғироқдан репортаж

15:23 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

23:08 / 10.04.2025