Сирдарёда тадбиркордан 4 минг доллар олган солиқ ходимига ҳукм ўқилди
Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг бош инспектори 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У компанияларнинг солиқ қарзларини банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг доллар олаётганида ушланганди.

Фото: MY5
Апрел ойида Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг бўлим бош инспектори 4 минг доллар олган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилганди. Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Бошқарманинг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳридаги 3 та МЧЖга тегишли солиқ қарзларини уларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб беришини айтган.
Бунинг учун 5 минг доллар сўраган, шундан 4 мингини олаётганида ушланган.
Ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳри судида кўриб чиқилган. Ҳукмга кўра, ходим Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик), 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) орқали айбдор деб топилди.
Унга нисбатан солиқ идораларида ҳар қандай лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид

08:26 / 19.06.2025
ДХХ таълим соҳасида порахўрлик ҳолатини аниқлади

08:27 / 16.06.2025
Солиқ идораси мансабдорининг ноқонуний ҳаракати фош қилинди

15:15 / 10.06.2025
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади

15:27 / 09.06.2025