Жамият | 11:28 / 16.07.2024
2875
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 16 қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин юз берди

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Нурафшон шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

15 июл куни соат 01:37 да Нурафшон шаҳридаги 1-ёнғин қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига Нурафшон шаҳар “Янгиобод” маҳалласидаги 16 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:44 да ёнғин жойига етиб бориб, аланга соат 02:05 да тўлиқ ўчирилган.

Талафот оқибатида хонадоннинг 25 квадрат метр майдони зарарланган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида хонадоннинг 50 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин жойи кўздан кечирилганда хонадонда ҳеч қандай портлаш аломатлари йўқлиги маълум бўлиб, ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби электр ускуналаридаги носозлик деб баҳоланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди