Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров ўз қариндошини Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади
Ҳозирда 27 ёшда бўлган Ҳамзат Қодиров 23 ёшида спорт вазири, 25 ёшда мулк ва ер вазири бўлганди.

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров унинг 27 ёшли қариндоши Ҳамзат Қодиров республика хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлангани ҳақида хабар қилди.
Ҳамзат Қодиров Чеченистон раҳбарининг ёрдамчиси лавозимини ҳам эгаллаган.
Бунгача Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида республика раҳбарининг амакиваччаси Турпал-Али Ибрагимов ишлаганди, у энди Шалинский районини бошқаради. «Уларнинг иккиси ҳам [Ибрагимов ва Қодиров] раҳбарлик лавозимларида бой тажрибага эга ва ўз зиммасига қўйилган вазифаларни бажара олади», — деган Чеченистон раҳбари.
10 май куни Давлат думасининг Чеченистондан бўлган депутати Адам Делимханов Рамзан Қодиров ўз қариндошини Мардлик ордени билан тақдирлагани ҳақида хабар қилганди. Россия президенти Владимир Путин ушбу орденни топшириш тўғрисидаги фармонини имзолаган.
Делимханов ўз постида Ҳамзат Қодиров «махсус ҳарбий амалиётнинг бошиданоқ чечен жангчиларини қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этгани» ҳақида ёзган.
- 2023 йилда Ҳамзат Қодиров II даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан мукофотланганди, унга шунингдек Чеченистон қаҳрамони унвони берилган. Ўша вақтда у Чеченистон мулк ва ер муносабатлари вазири лавозимида иш бошлаганди.
- 2020 йил февралида, ҳали 23 ёш эканида Ҳамзат Қодиров Чеченистон спорт вазири лавозимида иш бошлаганди. Республика раҳбари ўз қариндошини бундай юқори лавозимга тайинланишини у — Ахмат Қодировнинг набираси экани билан изоҳлаганди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:08 / 26.07.2025
Зарема Мусаевага янги иш бўйича 4 йил қамоқ сўралди

22:01 / 25.07.2025
Рамзон Қодиров Туркияда дам олаётганда чўкиб кетишига сал қолди – ОАВ

08:26 / 01.07.2025
Чеченистонда 17 ёшли Адам Қодировнинг тўйи нишонланди. Айнан у отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилади

18:00 / 05.06.2025