Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мавсумий хасталик: нега ёзда салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?
Ёзнинг жазирама кунларида аҳоли орасида салмонеллёз касаллиги кўп учрайди. Касалликнинг келиб чиқиши ва унинг олдини олиш усуллари ҳақида Санитария-эпидемиология қўмитаси маълумот берди.

Фото: Shutterstock
Салмонеллёз cалмонелла туркумига кирувчи бактериялар бўлиб, 2000 га яқин серологик хиллари мавжуд. 700дан кўпроғи одамларда учрайди. Касалликнинг келиб чиқиши ва олдини олиш усуллари ҳақида Санитария-эпидемиология қўмитаси маълумот берди.
Қўмитага кўра, хасталик йил давомида кузатилиб, ёз ва куз ойларида беморлар сони бирмунча кўпаяди. Касаллик асосан гўшт, сут, балиқ, тухум ҳамда термик ишлов берилмаган бошқа маҳсулотлар – мева-сабзавот ва кўкатларни истеъмол қилиш, зарарланган очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ва сув истеъмол қилиш, бемор билан мулоқотда бўлиш ҳамда салмонеллалар билан ифлосланган идиш-товоқлар, ўйинчоқлар ва бошқа буюмлар орқали юқади. Шунингдек, салмонеллалар ҳаво-чанг орқали ҳам юқиши мумкин. Сабаби бу бактериялар 20-25 даража ҳароратда 80 кунгача яшай олади. Хасталик ёш болалар, ҳомиладорлар ва кексаларда нисбатан оғирроқ кечади.
Салмонеллёзнинг бир неча белгилари бор. Кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин оғриғи, ич кетиши, умумий заҳарланиш ва бош айланиши асосий симптомлардир. Касалликнинг инкубацион даври 6-8 соатдан 2-3 кунгача чўзилади. Кўпинча 12-24 соат давом этади.
Касалликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини тоза сақлаш, мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш ва егуликларни тайёрлашда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Шунингдек, тез бузиладиган таомларни совиткичда сақлаш, овқатланишдан ва егулик тайёрлашдан аввал ҳамда ҳожатхонадан фойдалангач, қўлларни совунлаб ювиш зарур.
Қўмита салмонеллёз билан оғриган беморлар касалхонага ётқизилиши, беморнинг уйидаги кишилар бир ҳафта давомида шифокор назоратида бўлиши кераклигини эслатган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди

16:34 / 13.02.2025
Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри юритилади

13:43 / 09.01.2025
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади

14:37 / 31.07.2024