Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади - «Ўзатом» вакили
Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилиши бўйича маҳаллий жамоатчилик эшитувлари ўтказилади, деди «Ўзатом» раҳбари маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов. Шунингдек, у атом энергетикасини ривожлантириш ва кичик модулли реакторларни танлаш зарурлигини тушунтирди.

Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилиши бўйича маҳаллий жамоатчилик эшитувлари ўтказилади. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги («Ўзатом») директори маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов Марказий Осиёда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича «Остона – Москва – Тошкент» видеокўприги чоғида маълум қилди.
«Референдум масаласига келсак... Конституциямизга кўра, бу масалалар бўйича референдум ўтказишга ҳожат йўқ, лекин биз табиий равишда жойларда жамоатчилик муҳокамаларини ўтказамиз», — деди у.
Янги Ўзбекистонни қуриш жараёнида мамлакат «жаҳон меҳнат тақсимотининг хомашё қўшимчаси» бўлиб қолиш ниятида эмас, қўшимча қийматли маҳсулотлар етказиб бериш учун маҳаллий хомашёни қайта ишлаш режалаштирилмоқда. Бунга мисол қилиб, қайта ишлана бошланган пахта ҳамда тўқимачилик ва калава хорижга сотилаётганини, бунинг натижасида валюта тушуми 4 баробар ошгани, 100 минг иш ўрни яратилгани таъкидланди.
Уран билан ҳам шундай қилиш режалаштирилган. «Нега уранни қайта ишлаш ва қўшимча маҳсулотлар олиш керак эмас? Президентимиз олдимизга ана шу вазифани қўйди. Шу боис атом энергетикаси масаласи биз учун ўзини оқлади ва Ўзбекистон атом энергетикасини – нафақат йирик, балки кичик модулли [атом электр станциялари]ни ҳам ишонч билан ривожлантиради, деб ишонамиз», — деди Қосим Тўхтахунов.
«Ўзатом» раҳбари маслаҳатчиси бугунги кунда Ўзбекистон учун кичик модулли реакторлар мақбулроқ эканини таъкидлади.
«Улар анча мослашувчан, иш режими 120 фоизни ташкил қилади. Биз қайта тикланадиган энергия, қуёш энергиясини жуда кучли, кенг жорий этаётганимизни ҳисобга олсак, ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатадики, кичик модуллар энергия тизимининг ишлаш режимига жуда муваффақиятли, жуда уйғун кириши мумкин», деди у.
Унинг сўзларига кўра, «Росатом»нинг бош пудратчи сифатида танланиши «соф прагматик ёндашув» билан изоҳланади.
«Биз таҳлил қилдик: дунёда нима содир бўлмоқда, қандай компаниялар ишлаяпти, улар қандай ишлайди. Ва, табиийки, бизнинг танловимиз «Росатом» фойдасига. Бу ерда соф техник, соф прагматик ёндашув бор», — деди «Ўзатом» вакили.
Медиа-кўприк 26 июн куни бўлиб ўтди. Шу куни Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Тузкон кўли ёнида бўлажак станция жойлашган жойда атом электр станциясини қуриш бўйича шартномани кучга киритиш тартиби тўғрисида баённома имзоланди. Станция инфратузилмасини яратиш ишлари кузда бошланади.
КҚАЭС қурилиши бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида АЭС қурилиши дирекцияси ва «Атомстройэкспорт» компанияси («Росатом»нинг муҳандислик бўлими) ўртасида тузилган.
Бундан ташқари, 2018 йил 7 сентябрдаги Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш баённомаси имзоланди.
Станция қурилишида «Росатом» бош пудратчи бўлиб, қурилишда Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этади.
«Росатом» раҳбари Алексей Лихачевнинг айтишича, станцияни ишга тушириш 2029 йилдан 2033 йилгача «босқичма-босқич, модулма-модул» амалга оширилиши режалаштирилган. Кичик атом электр станциясида умумий қуввати 330 МВт бўлган олтита РИТМ-200Н босимли сувли ядро реакторлари бўлади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

09:25 / 05.07.2025
Запорижжя АЭСда Россия зарбаси туфайли блэкаут юз берди

13:00 / 30.06.2025
Венгрия ТИВ: АҚШ Россия билан АЭС қуришга тўсқинлик қилган санкцияларни олиб ташлади

12:58 / 26.06.2025
Сенат ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилишни маъқуллади

10:49 / 23.06.2025