Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» электрон платформаси ишга туширилади
Тадбиркорларнинг мурожаатлари туну-кун қабул қилинади.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тузилади:
- Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси (Республика комиссияси);
- Ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (ҳудудий ишчи гуруҳлар).
Тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну-кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш Республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Ҳар йили 15 июндан очиқ мулоқот ўтказилгунгача махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатларини туну-кун қабул қилиниши ташкил этилади.
«Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» электрон платформаси ишга туширилади.
Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилади.
2024 йил якунига қадар Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан ҳамкорликда «Қорақалпоғистонда бизнес қилинг» дастури доирасида йирик хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар брендларини жалб қилиш чоралари кўрилади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
-
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Жаҳон | 18:48
-
Ҳамас урушни якунлайдиган битим талаб қилмоқда. Исроил эса ғазоликларни кўчирмоқчи
Жаҳон | 18:40
Мавзуга оид

09:20 / 05.07.2025
Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш режалаштириляпти

15:25 / 03.07.2025
Ўзбекистон - Озарбойжон парламентлараро форуми – Хивадаги мулоқот қандай ўтди?

16:32 / 30.06.2025
ЯТТларга заргарлик буюмларини сотишга рухсат берилади

12:50 / 23.06.2025