Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалия Украина билан хавфсизлик шартномасини имзолади
Хавфсизлик келишуви доирасида Киев Россия ҳужумидан ҳимояланиш учун бу йил Лиссабондан 126 миллион евро олади.

Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Володимир Зеленский ва Португалия бош вазири Луиш Монтенегру 28 май, сешанба куни Лиссабонда икки томонлама хавфсизлик битимини имзоладилар.
Ҳужжат 10 йил давомида амал қилади. Монтенегру Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида таъкидлаганидек, келишув доирасида унинг мамлакати бу йил Киевга Россия ҳужумидан ҳимояланиш учун 126 миллион евро ажратади ва «керак бўлгунча» Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади.
Шу ҳафта бошида Володимир Зеленский Европа Иттифоқи ва НАТОнинг яна икки аъзоси билан худди шундай хавфсизлик келишувларини имзолади: 27 майда Испания ва 28 майда Белгия билан.
Украина билан хавфсизлик бўйича икки томонлама битимлар тузиш G7 мамлакатлари ташаббуси билан амалга оширилмоқда, дея эслатади dpa агентлиги. 2023 йилда Литванинг Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммити фонида «Катта еттилик» алоҳида давлатлар Украина хавфсизлигининг узоқ муддатли кафолатини таъминлаш учун у билан икки томонлама шартномалар тузишга келишиб олди. Жорий йил бошида Британия, Франция ва Германия биринчилардан бўлиб тегишли келишувларни имзолади.
Украина ва бошқа давлатлар ўртасида икки томонлама хавфсизлик шартномалари
Украина президенти Володимир Зеленский Испания, Белгия ва Португалия билан имзоланган келишувларни «жуда муҳим» деб атади, бироқ «гап пулда эмаслигини» таъкидлади. «Бу 10 йиллик келишувлар уруш яна 10 йил давом этишини англатмайди, булар Украинани модернизация қилиш ва қайта қуриш, шунингдек, гуманитар ёрдамни ўз ичига олган стратегик келишувлардир», - дея таъкидлади у.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Украинага бугунги кунда зарур бўлган асосий нарса ҳаво ҳужумидан мудофаа, яъни дронлар, ракеталар ва ахборот тизимларида ёрдамдир. Украинага бу «саҳродаги сув каби» керак, деди президент.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

09:20
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин

00:39
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди

21:31 / 21.07.2025
Россия Киевга, Украина Москвага ҳужум қилиши фонида томонлар музокараларга тайёрланмоқда

20:23 / 21.07.2025