Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров Даудовни Чеченистон ҳукумати раҳбари лавозимига таклиф қилди
Чеченистон ҳукуматининг собиқ раиси Муслим Хучиев Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг ёрдамчисига айланди.

Фото: Picture Alliance
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Чеченистон парламентининг собиқ спикери Магомед Даудовни республика ҳукумати раиси лавозимига тайинлашни таклиф қилди. Қодировнинг Telegram-каналида хабар беришича, Даудов номзоди 24 май, жума куни Чеченистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида муҳокама қилинган. Айни пайтда, 15 май куни Чеченистон парламенти раислигидан кетган Муслим Хучиев «Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг ёрдамчиси сифатида фаолиятини давом эттиради», дейилади Қодиров баёнотида. «Россия бош вазирининг ёрдамчиси - бу юқори мақомли лавозим бўлиб, Чеченистоннинг бошқа бош вазирлари истеъфога чиққанидан кейин ҳам худди шундай лавозимларга эга бўлишди», деб тушунтиради «Агентство. Новости». «Мишустиннинг ёрдамчиси лавозими мақоми бор ва афтидан, Қодиров бош вазирлик ўрнини бўшатишга мажбур бўлган ва у «федерал компенсация»га рози бўлган», - дейди Сиёсий-географик тадқиқотлар маркази раҳбари Николай Петров. Унинг сўзларига кўра, Хучиевнинг федерал ҳокимиятдаги фаолияти ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ, лекин, эҳтимол, бош вазир янги ёрдамчиси Москвада Қодиров манфаатларини ҳимоя қилади.
2019 йилдан бери Муслим Хучиев АҚШ санкциялари остида эди, 2022 йилдан сўнг у Украина ва Европа Иттифоқи томонидан ноқонуний ҳаракатларга алоқадор шахс сифатида санкциялар остида қолган. Хучиев кетганидан сўнг, ҳукумат раҳбари ўринбосари ва йўллар вазири Исо Тумҳожиев, ОАВ хабарларига кўра, Қодировнинг қариндоши эри, Чеченистон ҳукумати раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Вазир сифатида Исо Тумҳожиев Рамзон Қодировнинг маслаҳатчиси бўлган отаси Абубакар ўрнини эгаллади.
Даудов Чеченистондаги энг нуфузли амалдорлардан бири
Янги лавозимга Магомед Даудов номзоди, қонунга кўра, парламент томонидан тасдиқланиши керак бўлса-да, Қодиров аллақачон уни «масъул лавозимга тайинлангани» билан табриклаган. Оммавий ахборот воситалари Даудовни Қодировнинг эҳтимолий меросхўрларидан бири деб атамоқда.
Даудов сиёсий лавозимларга тайинланишидан олдин Чеченистон собиқ президенти Аҳмад Қодировнинг хавфсизлик хизматида, Ички ишлар вазирлиги ва ОМОНнинг минтақавий бўлимларида масъул лавозимларда ишлаган. 2012 йилда у Чеченистон Республикаси раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбари лавозимига тайинланган. 2015 йил июл ойида Даудов аъзо бўлган «Ягона Россия» партияси унга Чеченистон парламенти депутати сифатида мандат бериш ғоясини маъқуллади. Шундан сўнг дарҳол Рамзон Қодиров Даудовни Чеченистон парламенти спикери этиб тайинлашни таклиф қилди.
Магомед Даудов Чеченистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Росгвардия билан ўзаро ҳамкорлик бўйича тезкор штаб бошлиғи ҳам бўлди. Хучиев сингари, Даудов ҳам бир қатор Ғарб давлатларининг санкциялар рўйхатига киритилган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:36 / 10.08.2025
Қодиров Чеченистонга кетма-кет икки кун дронлар ҳужуми бўлганини айтди

20:12 / 08.08.2025
Украинадаги уруш бошланганидан бери Рамзон Қодиров оиласи 150 га яқин орден олди

22:01 / 25.07.2025
Рамзон Қодиров Туркияда дам олаётганда чўкиб кетишига сал қолди – ОАВ

18:15 / 06.05.2025