Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ESG рейтингини қўлга киритиш йўлида яна бир қадам
“Навоийуран” давлат корхонасида замонавий бошқарув тамойилларини татбиқ қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда, хусусан жорий йил март-апрел ойларида корхонада 2 та халқаро стандарт ISO 27001 “Ахборот хавфсизлиги менежменти” ва ISO 50001 “Энергетика менежменти” тизимларнинг талаблари жорий этилиб, сертификатлаштириш аудити муваффақиятли ўтказилди.

Фото: Навоийуран
Шу муносабат билан, 22 май санасида “Cert International” халқаро сертификатлаш ташкилоти бош аудитори Риад Ибрагимов “Навоийуран” давлат корхонаси бош директори Жамол Файзуллаевга ISO 27001 ва ISO 50001 сертификатларини расмий равишда топширди ҳамда ESG тамойилларини фаол жорий этиб келаётган корхона жамоасига келгуси режаларини амалга оширишида омад ва муваффақиятлар тилади.
Аввалроқ, 2023 йил май ойида корхонада 3 та халқаро ISO стандарт талаблари жорий этилиб, ISO 9001 “Сифат менежменти”, ISO 14001 “Экологик менежменти” ва ISO 45001 “Меҳнатни муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш менежменти” сертификатлари қўлга киритилган эди.
Мазкур сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги “2022 — 2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-319-сонли қарори билан корхонани трансформация қилиш, шу жумладан “Environment, Social & Governance” (ESG) тамойилларини жорий этиш топшириғи ижроси доирасида қўлга киритилмоқда.
Мазкур ISO 27001 ва ISO 50001 сертификатларнинг қўлга киритилиши ва жами қўлга киритилган халқаро ISO стандартлари бўйича сертификатларнинг 5 тага етказилиши “Навоийуран” давлат корхонаси томонидан ESG тамойилларини жорий этиш ва ESG рейтингини қўлга киритиш йўлида олиб борилаётган фаол ҳаракатларининг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади.
“Навоийуран” ДК ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25
-
Микроҳудуддан ташқарида 1-синфга қабул ва «жафокаш» «Сағбон» нимстанцияси – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:17
-
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди
Жаҳон | 23:12
-
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00
Мавзуга оид

17:32 / 28.07.2025
“Навоийуран” ва НКМК ходимлари уран радиоактив моддасини сотишга урингани маълум бўлди

11:00 / 12.07.2025
«Навоийуран» давлат корхонасининг халқаро рейтинги янгиланди

17:00 / 27.06.2025
“Навоийуран” London Stock Exchange’да 300 млн долларлик евробонд жойлаштирди

17:00 / 09.06.2025