Жаҳон | 08:39 / 22.05.2024
7325
3 дақиқада ўқилади

Россияда генерал-майор Иван Попов фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди

Россияда генерал-майор Иван Попов фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди. У 58-армияга қўмондонлик қилган.

Иван Попов Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

Россия Қуролли кучлари 58-гвардия умумқўшин армиясининг собиқ қўмондони, генерал-майор Иван Попов катта ҳажмдаги фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда 21 май, сешанба куни ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, ТАСС агентлиги хабар берди.

«Два майора» Telegram-каналига кўра, Попов 17 май куни уюшган гуруҳ томонидан ёки катта миқдордаги фирибгарлик (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми) иши бўйича ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, 49 ёшли генерал-майор истеҳкомлар қуриш учун мўлжалланган 200 тоннага яқин металл буюмларни сотиб юборган. Ушбу маълумотларга кўра, зарар миқдори 100 миллион рублдан ошади. Бу ишда Поповдан ташқари яна иккита айбланувчи бор – Краснодар ўлкасидан бўлган тадбиркор ва Жанубий ҳарбий округ зобити, деб ёзади Telegram-канал.

Dpa агентлигининг таъкидлашича, 2023 йилнинг июл ойида Попов армия қўмондонлигидан четлаштирилди. Генерал-майор Россия Мудофаа вазирлигини танқид қилган. 

Россияда юқори мартабали ҳарбийларнинг ҳибсга олиниши 

13 май куни Россия Мудофаа вазирлигининг кадрлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Юрий Кузнецов Москвада ушланди, бир кундан кейин эса ҳибсга олинди. У жуда катта миқдорда пора олганликда айбланмоқда, бунинг учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Кузнецовнинг уйидан 100 миллион рубл, олтин тангалар ва қимматбаҳо буюмлар топилди, деб хабар берди Россия Тергов қўмитаси. 14 май куни худди шу иш бўйича якка тартибдаги тадбиркор Лева Мартиросян жуда катта миқдорда пора бергани учун ҳибсга олинган эди. 

24 апрель куни Москванинг Басманний суди Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановни ўта йирик миқдорда пора олганликда айблаб, икки ой муддатга тергов изоляторига жўнатди. Худди шу куни Иванов лавозимидан четлатилди. Бир кундан кейин суд Иванов ва унинг қариндошларининг кўчмас мулки, активлари ва банк ҳисобрақамларини хатловга олди. Худди шу иш юзасидан яна икки нафар судланувчи ҳибсга олинган.

Олий ҳарбий раҳбарликдаги ўзгаришлар

12 май куни Россиянинг янги ҳукуматида Владимир Путин мудофаа вазири лавозимига Сергей Шойгу ўрнига ҳукумат раисининг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Белоусовни тайинлашни таклиф қилгани маълум бўлди. Шу билан бирга, Шойгу Путиннинг фармони билан Россия Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди. 

20 май куни Путин илгари Ҳисоб палатаси аудитори бўлиб ишлаган Олег Савелевни Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди