Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролнинг қуриган тубини ўрмонзорлаштириш халқаро маркази ташкил этилади
Тегишли таклиф ШҲТ аъзо давлатлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Фото: Getty Images
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШХТ) аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул вазирлари ва бошқармалари раҳбарлари учрашди.
Мажлисда ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Беларус делегациялари иштирок этди.
Делегация раҳбарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилни «Экология йили» деб эълон қилиш бўйича ҳаракатлар режасини янада тарғиб қилиш муҳимлиги ва зарурлигини таъкидладилар.
ШҲТ аъзолари ҳукуматлари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва 3-4 июл кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашида эълон қилинадиган чиқиндиларни самарали бошқариш тўғрисидаги баёнот маъқулланди ва имзоланиши таклиф этилди.
«ШҲТ аъзо давлатларининг сунъий ўрмонлар барпо этиш ва деградацияга учраган ҳудудларда ўрмон барпо этиш бўйича катта тажрибасини инобатга олиб, биз Орол денгизининг қуриган туби ва чўл ҳудудларини ўрмонзорлаштириш бўйича халқаро марказни ташкил этиш таклифини илгари сурдик. Бу борада Марказий Осиё давлатларидан келган ҳамкасбларимиз бизни қўллаб-қувватлади. Ўйлайманки, келажакда бу ғояни амалга оширамиз», деди Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев.
Йиғилишда ШҲТ аъзо давлатларининг 2025-2027 йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлиги концепциясини амалга ошириш режаси тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бундестаг доимий киберҳужумлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 07:36
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
Мавзуга оид

13:05 / 17.07.2025
Арманистон ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширди

19:37 / 03.07.2025
Арманистон ШҲТ аъзоси бўлишга қарор қилди

08:21 / 28.06.2025
Ҳиндистон ШҲТ қўшма декларациясини имзолашдан бош тортди

14:09 / 20.05.2025