Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда «Рейхсбургерлар иши» бўйича иккинчи суд бошланди
Улар давлат тўнтаришига уриниш, давлатга хиёнат ва терроризмда айбланмоқда. «Рейхсбургерлар» Германия Федератив Республикасининг қонунийлигини тан олмайди ва ўзини Германия рейхи фуқаролари деб ҳисоблайди.

Фото: Reuters
Германияда «Рейхсбургерлар» ўнг қанот радикал ҳаракати иши бўйича суд жараёни бошланди, уларнинг тарафдорлари Германия Федератив Республикасининг қонунийлигини тан олмайди ва ўзини Германия рейхи фуқаролари деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Суд маҳкамаси 2025 йил январигача давом этади, ҳукм қачон чиқарилиши номаълум.
2022 йил декабрида немис разведка хизматлари «рейхсбургерлар» фитнасини фош қилди, уларнинг мақсади мамлакат ҳукуматини ағдариш эди. Қадимги немис зодагонлари вакили шаҳзода Гейнрих XIII Ройс бошчилигидаги ўнг қанот радикал гуруҳининг бир неча аъзолари қўлга олинди. Судланувчилар сафида шаҳзодадан ташқари собиқ судя, парламентнинг собиқ аъзоси ва истеъфодаги бир қанча ҳарбий офицерлар - жами тўққиз киши бор.
Шов-шувли иш Франкфурт чеккасида, ушбу суд учун махсус қурилган юқори даражадаги хавфсизлик суд залида кўрилмоқда. Бу камида 27 киши иштирок этган фитначиларига қарши иккинчи суд жараёнидир.
Прокуратуранинг таъкидлашича, фитначилар канцлер Олаф Шолцни ўлдирмоқчи бўлган. Шунингдек, парламентга бостириб кириб, депутатларни ҳибсга олиб, ҳокимиятни эгаллашни режалаштирган. Улар давлатга хиёнат ва терроризмда айбланмоқда. Гумондорлар айбловларни тан олмаган.
Прокурорлар, шунингдек, фитначилар 500 минг евро миқдорида маблағ ва 100 мингдан ортиқ патрон йиғганини таъкидламоқда.
29 апрел куни Штутгартда «Рейхсбургерлар» иши бўйича биринчи суд жараёни бошланди. У ерда «ҳарбий қанот» аъзолари сифатида таснифланган фитна иштирокчилари судланмоқда, бу айбланувчилар гуруҳининг вазифалари ҳокимиятни қурол билан эгаллаш бўлган. Судга тортилганлардан бири қотилликка суиқасдда ҳам айбланмоқда.
Иш бўйича дастлабки тинтувлар 2023 йил март ойида бўлиб ўтган. Разведка хизматларига кўра, фитначилар Гейнрих Ройсни янги давлат раҳбари этиб тайинлашни режалаштирган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, Ройс Германия империясини тиклашни жиддий мақсад қилган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56
-
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 21:18
-
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради
Жаҳон | 20:51
Мавзуга оид

14:44 / 26.06.2025
Сербияда 6 киши давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинди

20:46 / 24.06.2025
Арманистон бош вазири Пашинян давлат тўнтаришига уриниш бўлганини эълон қилди

21:12 / 23.05.2025
Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига алоқадор ўнлаб ҳарбийлар ҳибсга олинди

17:08 / 17.04.2025