Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ушланган яна бир жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди
Талончилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик, совуқ қурол билан таҳдид қилиш каби жиноятларни содир қилган шахслар турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Фото: Тошкент шаҳри ИИББ
Тошкент шаҳри ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ушланган яна бир жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг 15 апрел кунидаги ҳукмига билан 1987 йилда туғилган Мухамеджанов Азлархон Ботирович Жиноят Кодексининг 166-моддаси (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўравонлик қўллаш ёки шундай зўравонлик қўллаш таҳдиди билан содир этилган талончилик) 2-қисми “а”, “в” бандлари билан айбли деб топилиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 6 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Холмурадов Суннатулла Чариевич Жиноят Кодексининг 104-моддаси (безорилик ниятида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е” банди билан айбли деб топилиб, 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 8 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Ўринов Умиджон Бахтиёр ўғли Жиноят Кодексининг 277-моддаси (бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этилган безорилик) 2-қисми “б”, “в” бандлари, 223-моддаси (бир гуруҳ шахслар томонидан такроран ёки хавфли рецидивист томонидан олдиндан тил бириктириб чет элга ноқонуний чиқиш ёки Ўзбекистонга ноқонуний кириш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан айбли деб топилиб, 6 йил 11 бир ой 28 кун муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:21 / 02.08.2025
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти

10:44 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади

18:45 / 01.08.2025
Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:22 / 01.08.2025