Ўзбекистон | 08:58 / 16.05.2024
1394
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон сайёҳлик соҳасида Саудия Арабистони билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистонининг Saudi International Travel Company компанияси кенгаши аъзоси, ривожланиш масалалари бўйича менежер Абдулазиз Сулаймон билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туризм, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш ҳамда мамлакатга саудиялик сайёҳлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Абдулазиз Сулаймон икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик муносабатлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини юқори баҳолади. "Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, туризм йўналишида ҳаётга татбиқ этилаётган янги дастурлар бизга катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу сабабли биз ўзбекистонлик шериклар билан сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдормиз", деди у.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида Саудия Арабистони сайёҳлик компаниялари вакиллари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид