Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда наркожиноятларга қарши курашиш бўйича стратегия тасдиқланди
Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди.
Президентнинг “Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди. Стратегия доирасида қуйидаги мақсадларга эришиш барча давлат органлари ва ташкилотларнинг вазифаси этиб белгиланди:
- аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларда "гиёҳвандликка қарши иммунитетни, ўқувчи ва талабалар орасида кучли таъсир қилувчи дориларни истеъмол қилишга муросасиз муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида психофаол моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган янги таъсирчан тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий-профилактик механизмларни жорий этиш;
- аҳолига сифатли наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янги усуллар асосида ривожлантириш, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг барвақт профилактикаси, диагностика, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган манзилли чораларни амалга ошириш;
- гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларнинг ноқонуний айланмасининг янгича, айниқса интернет тармоқдаги усулларига барҳам бериш, бу борадаги тезкор-қидирув, тергов ва эксперт-криминалистик чоралар комплексини, биринчи навбатда рақамлаштириш орқали ривожлантириш ва бошқалар.
Фармон билан Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари таркиблари ҳам тасдиқланди. Уларга миллий стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш вазифалари юкланган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NYT: Трампнинг боингини таъмирлашга ядровий кучлар дастуридан тўланган
Жаҳон | 12:13
-
Таиланд ва Камбоджа тўрт кунлик урушдан сўнг музокараларни бошлашга келишиб олди
Жаҳон | 12:03
-
Қайси ҳудудда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги айтилди
Ўзбекистон | 12:02
-
Марғилонда 35 млн долларлик city қурилиши бошланди
Ўзбекистон | 11:43
Мавзуга оид

21:08 / 11.06.2025
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева

14:20 / 09.06.2025
Путин Россия флотини 2050 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади

17:16 / 10.04.2025
Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди

16:21 / 23.01.2025