Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада телефон фирибгарлиги билан шуғулланувчилар тармоғи фош этилди
Фирибгарларнинг миллиондан ортиқ телефон қўнғироқлари бўйича олти ой давом этган тергов апрел ойи ўрталарида бешта давлатда тинтувлар ўтказилиб, 20 киши қўлга олиниши билан тугади. Гап Европадаги энг йирик телефон фирибгарлиги ҳақида кетяпти.

Фото: Sputnik / Владимир Песня
Германия ва бир қанча Болқон давлатлари тергов органлари телефон фирибгарларининг йирик умумевропа тармоғини фош қилди. 2 май, пайшанба куни Штутгартдаги матбуот анжуманида Баден-Вюртемберг федерал ери ички ишлар ва адлия вазирликлари, жиноий ишлар бўйича идораси ва Карлсруэдаги Бош прокуратура вакилларининг маълум қилишича, гап «эҳтимол, Европадаги энг йирик телефон фирибгарлиги» ҳақида боряпти. Уларга кўра, камида 20 киши қўлга олинган, ўн иккита кол-марказ тугатилган.
Фирибгарлик тармоғига уланган қўнғироқ марказлари Ғарбий Болқоннинг тўртта давлати ва Ливанда аниқланган. Уларнинг ходимлари турли хил алдаш усулларини қўллаган: ўзини яқин қариндошлар, банк, милиция ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари сифатида кўрсатиб, жабрланувчиларга қандайдир уйдирма қонунбузарлик учун жазоланишини айтган, ютуқ ваъда қилган ёки қарзни тўлашни талаб қилган.
Баден-Вюртемберг расмийларига кўра, тергов 2023 йил декабрида банк ходими 100 минг евродан ортиқ зарарга олиб келиши мумкин бўлган фирибгарликка уринишнинг олдини олганидан кейин бошланган. Аниқланишича, қисқа вақт ичида фирибгарларнинг телефон рақамлари бошқа минглаб фирибгарлик уринишларида ишлатилган.
10 миллион евролик зарарнинг олди олинди
Тергов гуруҳига Баден-Вюртемберг жиноят ишлари бўйича департаменти, шунингдек, Бавария, Саксония ва Берлин полиция идоралари кирган. Уларнинг ҳаракатлари фирибгарликка уринишнинг тахминан 6 000 ҳолатида, яъни бундай ҳодисаларнинг 80 фоизида жами 10 миллион еврога яқин зарарнинг олдини олди.
Терговчилар Германия бўйлаб жиноятчилар ва қурбонлар ўртасидаги телефон суҳбатларини реал вақт режимида кузатиб борди. Ўтган йилнинг декабр ойидан буён юз нафардан ортиқ криминал полиция ходимлари тун-у кун навбатчилик қилмоқда. 1,3 миллиондан ортиқ қўнғироқлар қайд этилган бўлиб, баъзида жиноятлар олдини олиш учун бир вақтнинг ўзида 30 тагача қўнғироқларни назорат қилиш талаб этилган. Потенциал қурбонлар огоҳлантирилди. Ҳозирда 7500 та фирибгарлар телефон қўнғироқлари бўйича тергов давом этмоқда.
18 апрел куни Европол прокурори томонидан мувофиқлаштирилган бир қатор миллий ва халқаро полиция ҳамда суд органлари Албания, Босния ва Ҳерцеговина, Сербия, Косово ва Ливандаги қўнғироқ марказларида бир вақтда тинтув ўтказди. Маълумот сақлаш воситалари ва нақд пул мусодара қилинди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди

15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди

13:53 / 17.01.2025
Яна UzIMEI машмашаси: Ўзбекистонда телефонлар нархи ошадими?

21:17 / 30.12.2024