Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша паспорти бўлмаган украиналикларни депортация қилмасликка ваъда берди
Полша Ички ишлар вазирлиги раҳбари Кервинскийнинг сўзларига кўра, паспорти муддати ўтган Украина фуқаролари ҳам барча украиналик қочқинлар каби вақтинчалик ҳимояга олинади.

Фото: ALDO LUUD / ÕHTULEHT
Полша паспорти муддати ўтган Украина фуқароларини депортация қилмайди, деди Полша Ички ишлар вазирлиги раҳбари Марцин Кирвинский 26 апрел, жума куни TVN24 телеканалида. Унинг сўзларига кўра, муддати ўтган ҳужжатлари бўлганлар бошқа барча украиналик қочқинлар каби вақтинчалик ҳимояга олинади.
«Биз бу муаммони ҳал қилиш йўлини топамиз, украиналикларни ташвишга соладиган барча нарсалар қонунларда белгилаб қўйилган, бу ҳозирча фақат 30 июнгача амал қилади», - деди Кервинский. Унинг қўшимча қилишича, Полша украиналикларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва улар шахсий маълумотларини ҳеч кимга, жумладан, Украинага ҳам тақдим этмайди.
Чақирув ёшидаги украиналиклар учун консуллик хизматларини чеклаш
23 апрелдан бошлаб Украина Ташқи ишлар вазирлиги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркак фуқаролар учун хорижий консулликларда ҳужжатларни расмийлаштиришни тўхтатди. Шунингдек, чақирув ёшидаги украиналикларга чет эл паспортлари берилмаслиги маълум қилинди. Бу сафарбарлик тўғрисидаги янги қонун ва Киевнинг армия сонини ошириш истаги билан боғлиқ.
Ўз навбатида, Варшава ҳукумати Украинага Россиянинг кенг миқёсли ҳужуми бошланганидан кейин Полшага келган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларини қайтаришда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда 24 апрел куни Полша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш айтиб ўтди.
Агар Киев паспорт муддати тугаганидан кейин Полшада қолиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин бўлганларни ватанига қайтаришга ёрдам беришни сўраса, Полша расмийлари қандай муносабатда бўлади, деган саволга у: «Ҳар қандай ёрдам бериш эҳтимоли бор», деб жавоб берди.
ЕИдаги украиналик эркаклар
Украина Ташқи ишлар вазирлиги 24 апрел куни чақирув ёшидаги эркакларга консуллик хизматлари кўрсатиш тўхтатилганини эълон қилганидан сўнг, Киев қароридан ғазабланган юзлаб украиналиклар Варшавада ёпиқ паспорт идораси олдига тўпланди.
Германия ҳукумати украиналиклар ҳужжатлари муддати тугагандан кейин ҳам мамлакатда қолиши мумкинлигини билдирди. Украиналик қочқинларга Германияда вақтинчалик яшаш рухсатномаларини бериш ёки узайтириш учун уларда амал қилаётган паспорт бўлиши шарт эмас, деди Германиянинг 16 федерал ерларидан бири мақомига эга бўлган Берлин Сенати, яъни Берлин ҳукумати вакили DW сўровига жавобан. Унинг сўзларига кўра, асосийси, немис расмийлари исталган йўл билан кишининг шахсини аниқлаш имкониятига эга.
Брюссел ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил бошида Европа Иттифоқи мамлакатларида 4,3 миллионга яқин Украина фуқаролари бўлган, улардан 860 мингга яқини - эркаклар.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Абитуриентларга «супер» имконият, мажбурий рўйхатга олинадиган ҳайвонлар ва сохта табиблардан огоҳлик – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54
-
АҚШ Фаластинни тан олмоқчи эмас
Жаҳон | 22:49
-
«Тўйга тайёрлаган қизим эди» – Оҳангарон сув омборида юз берган фожиа ҳақида репортаж
Жамият | 22:37
-
Тошкентда бу йил 374 км электр тармоғи, 11 та нимстанция ва 62 та трансформатор янгиланади
Ўзбекистон | 22:00
Мавзуга оид

09:00
Карол Навроцкий Полша президенти лавозимига киришди

10:10 / 05.08.2025
Полша Германия ва Литва билан чегарада назоратни узайтирди

08:48 / 31.07.2025
Полша колумбиялик фуқарони Россия топшириғига кўра ўт қўйишда гумон қилмоқда

09:59 / 21.07.2025