Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 4 мингга яқин турар жой тошқинлар туфайли сув остида қолди
Сув тошқинлари бошланганидан буён 100 мингга яқин киши қутқарилди. 3 мингга яқин киши хавфсиз жойга кўчирилгани ҳақида маълумот берилди.

Қозоғистонда 4 мингга яқин турар жой ва ҳовли тошқинлар туфайли сув остида қолди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими Ерасил Сайпаш маълум қилди.
«Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларида 3 444 та уй ва 336 та ҳовли майдонлари сув остида қолгани аниқланган. Сув остида 105 та автомобил йўли, жумладан 8 та кўприк ва 97 та йўл қопламаси қолган. Транспорт алоқаси мавжуд бўлмаган 69 та аҳоли пункти назоратга олинди», деди Ерасил Сайпаш.
Унинг сўзларига кўра, Республика ва тезкор штаблар фаолиятини давом эттирмоқда. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун барча куч ва воситалар сафарбар этилган.
«Сув тошқин бошланганидан буён 96 472 киши, жумладан 31 640 нафар бола қутқариб олинди. 2823 киши, жумладан, 865 нафар бола хавфсиз жойга олиб кетилди. Вақтинчалик жойлаштириш марказларига 7 605 киши, жумладан, 3 474 нафар бола жойлаштирилди», деди Сайпаш.
Унинг таъкидлашича, қарийб 83 минг бош қорамол хавфсиз жойга ҳайдалган.
«Жабрланган ҳудудларга 167 935 кг гуманитар ёрдам етказилди. Бирлашган кучлар ёрдамида 8,5 миллион куб метрдан ортиқ эриган қор суви олиб ташланди. 1,3 миллион қоп ва 1,1 миллион тонна инерт материал ётқизилди. 2750 та турар-жой ва 1816 ҳовлидан сув чиқарилди. Авария-қутқарув ишларига кечаю кундуз 24 295 киши, 2655 та техника, 469 та сув насоси ва 139 та сузувчи, 10 та ҳаво транспорти сафарбар этилди», деди бошқарма вакили.
Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги тошқинлар сўнгги 80 йилдаги энг катта табиий офат бўлганини айтган эди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ва Украина асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичини ўтказди
Жамият | 13:40
-
Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 13:34
-
Илк гипертовушли ракетасини тақдим қилган Туркия, иқлим ўзгаришига баҳо берган БМТ суди ва Россия-Украина музокаралари – кун дайжести
Жаҳон | 13:30
-
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди
Таълим | 13:13
Мавзуга оид

14:00 / 08.07.2025
Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 кишига етди

13:50 / 06.07.2025
Техасда кучли сув тошқини оқибатлари — фотосуратлар

20:08 / 05.07.2025
Қидирув-қутқарув операциялари учун киборг-қўнғиз яратилди

17:44 / 05.07.2025