Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда калий заводининг зарарли сувлари сойга оқизилаётгани маълум бўлди

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Деҳқонободда жойлашган Деҳқонобод калий заводи фаолияти ўрганилганда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.
Текширувда заводда ер остида ҳосил бўлган сизот сувларини ташқарига чиқариш учун шахта лойиҳаси асосида марказий насос станцияси қурилгани, лойиҳада эса сув тозалаш иншооти кўзда тутилмагани оқибатида чиқинди сувларнинг учдан икки қисми руда чангини босиш учун ишлатилиб, бир қисми тўғридан тўғри Туяшсойга ташланаётгани аниқланган.
Маълум қилинишича, 2018 йилда кон фаолияти учун ишлаб чиқилган Экологик оқибатлар баёноти лойиҳа ҳужжатида ҳосил бўлган шахта сувларини махсус туз сақлаш ҳовузига жойлаштириш белгиланган бўлса-да, амалда мазкур ер ости сизот сувлари сойга ташланмоқда.
Мазкур сувларнинг таркиби корхонага тегишли бўлган марказий лаборатория томонидан 2022 йил 17 август ойидан бошлаб таҳлил қилина бошланган ва натижалари қайд этиб борилган. Шунингдек, 2020 йилда ўтказилган текширишда ушбу манбадан ҳосил бўлган сизот сувларни сойга ташламаслик бўйича берилган кўрсатмаларга амал қилинмаган.
Қайд этилишича, юқоридаги қонунбузилиши ҳолатларидан келиб чиқиб, Деҳқонобод калий заводига 363 млн сўмдан ортиқ компенсация тўлови белгиланган. Шунингдек, текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилган.
Аввалроқ, Олмалиқ шаҳридаги хонадонлардан бирида қонли сув оққанди. Ҳолат текшириб кўрилганда қушхонадаги оқова сув ва ичимлик сувларининг қувури тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши оқибатида аҳоли хонадонларидан қонли сув тушгани аниқланган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ford АҚШда арзон электромобиллар ишлаб чиқаришга 2 млрд доллар сармоя киритади
Жаҳон | 22:35
-
Қирғизистонда давлат тилидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар кучайтирилди
Жаҳон | 22:16
-
Ўзбекистонга сайёҳлар келиши бўйича Россия етакчи бўлди
Ўзбекистон | 21:43
-
Ҳиндистон Су-57 ва F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда
Жаҳон | 21:42
Мавзуга оид

23:58 / 05.08.2025
Кўкдала туманида яна газ тўлдириш шохобчаси портлади

15:59 / 16.07.2025
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

16:10 / 01.07.2025