Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада демобилизация тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида хизмат муддати тугаган ва белгиланган муддатдан ошиб кетган муддатли ҳарбий хизматчилар кейинчалик президент қарори билан белгиланадиган муддатда захирага ўтказилиши мумкин.

Фото: Anadolu Agency
Украина президенти Володимир Зеленский ҳарбий хизматга чақирилувчиларни демобилизация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида хизмат муддати тугаган ва белгиланган муддатдан ошиб кетган муддатли ҳарбий хизматчилар кейинчалик президент қарори билан белгиланадиган муддатда захирага ўтказилиши мумкин. Қонуннинг ўзида демобилизация режалаштирилган аниқ сана кўрсатилмаган. Шунингдек, қонунда кейинги сафарбарликни 12 ой муддатга кечиктириш тўғрисидаги банд ҳам мавжуд.
2023 йил ноябр ойида Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов хизмат муддатини тугатган украиналик ҳарбий хизматчилар демобилизация қилинишини ва бу адолатдан эканини айтган эди. Шунингдек, у хизмат муддати тугаган, аммо армияда қолиш истагида бўлган чақирилувчилар шартнома асосида буни амалга ошириши мумкинлигини қўшимча қилди.
Зеленский 22 феврал куни Олий Радага чақирилувчиларни демобилизация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Тушунтириш хатида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларни захирага ўтказишни таъминлаш зарурати билан боғлиқлиги таъкидланган. Қонун лойиҳасида Украинадаги ҳарбий ҳолат даврида мажбурий ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчиларни захирага ўтказиш имкониятини меъёрлаштириш таклиф қилинмоқда. Бу эса ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчиларни 2024 йилда захирага ўтказиш имконини беради.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

11:39 / 30.07.2025
Россия Украина армиясининг ўқув бўлинмасига зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

08:47 / 30.07.2025
«Нафтогаз Украины»: Киев биринчи марта Озарбойжондан газ олади

20:05 / 29.07.2025
Россия Запорижжядаги колонияга зарба берди

16:37 / 29.07.2025