Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказида 3 та автомобил иштирокида ЙТҲ рўй берди
Миробод туманида рўй берган ЙТҲ оқибатида учала машина ҳайдовчилари ҳамда бир йўловчи шифохонага олиб кетилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати
8 феврал куни соат тахминан 15:45 да Тошкент шаҳри марказида, Миробод ва Нукус кўчалари кесишмасида учта енгил автомобил — Matiz, Kia ва Zeekr иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙҲХБ Миробод туманида рўй берган ЙТҲ юзасидан дастлабки маълумотни тақдим этди.
Тўқнашув оқибатида Zeekr тротуарга чиқиб кетган, Kia эса тротуар ёқасидаги газонга чиқиб қолган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда барча машиналар жиддий шикастлангани, энг жиддий ҳолат Zeekr автомобили билан рўй берганини кўриш мумкин.
ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, учала автомобил ҳайдовчилари (Kia ҳайдовчиси, 1979 йилда туғилган В.К; Matiz ҳайдовчиси, 1959 йилда туғилган Р.Р; Zeekr ҳайдовчиси шахсига ойдинлик киритилмоқда) ҳамда Zeekr йўловчиси шифохонага олиб борилган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган. Фотосуратлардан кўриш мумкинки, ЙТҲга бир ёки бир неча автомобил юқори тезликда ҳаракатлангани сабаб бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Ўзбекистон | 11:35
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
Мавзуга оид

07:28 / 16.07.2025
Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи ушланди

13:30 / 02.07.2025
Матбуотчилар кўчасидаги қурилиш ҳудудида ёнғин рўй берди

10:53 / 10.06.2025
Тошкентда бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлди

08:56 / 05.05.2025