Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчилар ўртасида Тошкент халқаро математика олимпиадаси ўтказилади
Танлов февралнинг охирги кунларида бутун республиканинг мактаб ҳамда академик лицей ўқувчилари ўртасида ташкил этилади. Барча иштирокчилар сертификатлар билан, олимпиада ғолиблари эса олтин, кумуш, бронза медаллари билан тақдирланади. Муносибларга халқаро университетда ўқиш учун 100 фоизлик грант ажратилиши ҳам ваъда қилинган.
2024 йилнинг 24-25 феврал кунлари Тошкент халқаро математика олимпиадасининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. Унда 3-11 синф ўқувчилари онлайн шаклда иштирок этади. Бу ҳақда Тошкент халқаро математика олимпиадаси ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар кесимида умумтаълим муассасалари — мактаблар, академик лицей ҳамда ихтисослашган мактаб ўқувчилари қатнашиши мумкин.
Барча иштирокчилар сертификатлар билан, ғолиблар эса олтин, кумуш, бронза медаллари, пул мукофотлари, эсдалик совғалари билан тақдирланади. Жами мукофот жамғармаси 450 млн сўм. Қолаверса, олимпиадада муносиб иштирок этганларга халқаро университетда ўқиш учун 100 фоизлик грант ажратилиши ҳам ваъда қилинмоқда.
Олимпиадада иштирок этиш учун Telegram’да махсус ботдан (@tasimo_bot) рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Навоий шаҳрини заҳарли тутун қоплади. Одамлар нафас олиш имконсизлигини айтмоқда
Ўзбекистон | 18:22
-
Ўқишни “перевод” қилиш учун пул тўланадими?
Ўзбекистон | 18:14
-
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди
Жаҳон | 17:51
-
“Тест осон бўлди, чунки ҳаммасини таваккал белгиладим” — абитуриентлар ўртасида кичик сўров
Жамият | 17:11
Мавзуга оид

14:41 / 10.05.2025
Тошкентда Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси ўтказилади

10:45 / 12.07.2023