Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бадбўй ҳидидан нафас оляпмиз” – Сўхда канализация суви ариққа оқмоқда
Фарғона вилояти Сўх туманининг Навобод маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг канализация тармоғи носозлиги туфайли ариқларга оқмоқда. Атрофни бадбўй ҳид қоплаган. Масъуллар негадир муаммони бартараф қилишга шошилмаяпти.

Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг маълум қилишича, канализация тармоғи суви ариқдаги аҳоли фойдаланадиган сувга қўшилиб оқяпти. Аҳоли тегишли ташкилотларга масаласи юзасидан мурожаат қилишган. Бироқ натижа бўлмаган.
“120 хонадонга мўлжалланган 4 та 5 қаватли уй қурилиб, 2023 йилда фойдаланишга топширилган. Бир йилдан бери канализациянинг бадбўй ҳидидан нафас олиб ўтирибмиз. Айниқса ёз ойларида деразани очиб бўлмайди. Уйни 20 йил муддатга ипотека кредити асосида сотиб олганмиз. Канализация тармоғи нотўғри ётқизилган.
Тегишли ташкилотларга чиққанмиз, лекин натижа йўқ. Ўзимиз пул тўплаб, машина чақириб тозалатамиз, лекин яна оқова сув отилиб чиқиб кетаверади. Энг ачинарлиси, ифлос сув одамлар фойдаланадиган ариқ сувига қўшилиб кетяпти. Ҳолатга ҳеч ким эътибор қаратмаяпти”, дейди кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролардан бири.
Сўх тумани Сувтаъминот бўлими раҳбари Фарҳоджон Азимбековнинг Kun.uz’га маълум қилишича, кўп қаватли уйнинг канализация тармоғи “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали буюртмаси асосида “Намунали юксалиш” ҳамда “Шоҳ мега инвест” МЧЖлар томонидан ишга туширилган. Канализация қувурига чиқинди ташланиши оқибатида оқова сувни тортиб бераётган насослар ортиқча юклама билан ишлаб, носоз ҳолатга келиб қолган.
Фарҳоджон Азимбековга кўра, тез орада қурувчи билан келишган ҳолда муаммо ҳал этилади.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Жамият | 20:34
-
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди
Жаҳон | 19:50
-
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди
Жаҳон | 19:30
-
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди
Жаҳон | 18:58
Мавзуга оид

13:53 / 05.07.2025
Янги қурилган кўп қаватли уйларни газга улашда муаммолар юзага келяпти

11:29 / 26.06.2025
Тошкентда тарихий ёдгорликка 27 млрд сўмлик зарар етказилди

18:51 / 11.06.2025
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди

08:16 / 07.06.2025