Ўзбекистон | 14:42 / 20.01.2024
2481
2 дақиқада ўқилади

ЮНЕСКО бош ассамблеясининг 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказилади

Швециянинг Cawa Media ахборот агентлиги ва Diplomatic World Sweden веб-сайтида ЮНЕСКО бош ассамблеясининг 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилишига бағишланган мақолалар эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

«ЮНЕСКО бош ассамблеяси 40 йилдан кейин биринчи марта Париждан ташқарида бўлиб ўтади, - деб ёзган манбалар. – ЮНЕСКО бош ассамблеясининг навбатдаги, 43-сессияси 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Навбатдаги 43-сессиянинг 2025 йилда Самарқандда ўтказилиши ЮНЕСКОнинг Париждаги бош ассамблеясида ҳам расман тасдиқланди. Дунёнинг сайёҳлик пойтахти – Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу муҳим воқеани ўтказиб юборманг».

Қайд этилганидек, Франция пойтахтида бош ассамблеянинг 42-сессияси бўлиб ўтди, унда иштирокчилар Ўзбекистоннинг навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади ва тегишли резолюцияни қабул қилди.

Швеция ОАВга кўра, ЮНЕСКО бош ассамблеясининг мажлиси охирги марта Париждан ташқарида 1985 йилда Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтган.

1945 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Парижда жойлашган ЮНЕСКО БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти бўлиб, бугунги кунда унга жами 193 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам аъзо. Ўзбекистон 1993 йил 26 октябрда ЮНЕСКОга аъзо бўлди.

«Қадимий Самарқанд шаҳри бир неча мезонларга кўра, ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Жумладан, ушбу қадим кентдаги ажойиб меъморий иншоотлар - Регистон майдони ва Бибихоним масжиди, шунингдек, Самарқанднинг 12-асрдан 21-асргача бўлган тарихий ландшафтлари ҳозирги кунга қадар ажойиб ҳолда етиб келган», - деб ёзган Cawa Media ва Diplomatic World Sweden.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди