Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда топилган ўзга сайёраликлар «жасади» қўғирчоқ бўлиб чиқди
Суд-тиббиёт экспертлари сирли «жасад»ларнинг ўзга сайёраликларга тегишли эканини инкор этишди.

Фото: AP
Мексикага олиб кетилаётган юкларни текшириш чоғида Перу божхона ходимлари томонидан мусодара қилинган сирли «жасадлар»нинг ўзга сайёраликларга алоқаси йўқ. Бу ҳақда суд-тиббиёт экспертлари маълум қилди, деб хабар берди AP.
«Жасадлар» қоғоз, елим, металл, инсон ва ҳайвон суякларидан ясалган. Шу билан бирга, жараёнда замонавий елим ишлатилган, яъни «жасадлар» қадимги даврда эмас, нисбатан яқинда ясалган.
Перу прокуратураси объектларнинг кимга тегишли эканини ҳозирча аниқлагани йўқ. Бироқ, расмийлар юк Мексика фуқаросига юборилганини таъкидламоқда.
«Жасадлар»дан бирининг қўлида учта бармоғи бор эди, бу сентябр ойининг бошидаги воқеани эслатади. Шу вақтда бир гуруҳ уфологлар журналист Хайме Мауссан билан биргаликда Мексика Конгрессига Перуда топилган «ўзга сайёраликлар жасади» деб номланган иккита объектни тақдим этган эди. Уларнинг ҳам тишлари йўқ бўлиб, қўлларида учта бармоқ бор эди.
Мауссан «жасадлар»нинг ёши минг йил эканини таъкидлади. У илгари НУЖ ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш ва баъзи нарсаларни «ўзга сайёраликлар» сифатида тасвирлашга уринганликда фош этилган. Мауссан тақдим этган «жасадлар»нинг ердан ташқарида келиб чиққанини Перудаги бирорта илмий ташкилот тасдиқламади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56
-
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 21:18
-
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради
Жаҳон | 20:51
Мавзуга оид

20:44 / 04.07.2025
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

18:01 / 25.04.2025
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

17:50 / 16.04.2025