Ўзбекистонда болалар учун миллий анимацион филмлар ишланади
Украинанинг етакчи Open4business ва Fixygen электрон нашрларида президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 декабр куни бўлиб ўтган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишига бағишланган мақолалар эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Дунё» хабарига кўра, нашрларда Ўзбекистонда сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳаларда катта ишлар амалга оширилганлиги таъкидланган.
«Телевидениеда прайм-тайм вақтида кўпроқ хорижий сериаллар намойиш этилмоқда, - деди Ўзбекистон президенти. Давлат раҳбари маҳаллий ижодкорларни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди ва миллий сериалларни суратга олиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди», - дейилади мақолаларда.
Украина электрон нашрлари маълум қилганидек, президент миллий сериалларни қизиқарли бўлиши учун ғоявий-бадиий ва техник жозибадорлик даражасига олиб чиқиш, бунда маҳаллий ижодкорларга замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
«Кинони иқтисодиёт билан уйғун ривожлантириш мақсадида Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида «эркин иқтисодий киноҳудудлар» барпо этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, IT-парк каби эркин иқтисодий зона – Cinema park ташкил қилиш ташаббуси илгари сурилди», - деб қайд этилган манбаларда.
Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, болалар учун ўзбек халқининг буюк аждодлари ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион филмлар яратиш зарурлигини айтиб ўтди.
Мавзуга оид

11:11 / 11.04.2025
Саида Мирзиёева «Donocha» каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

16:54 / 12.02.2025
Россия билан кино соҳасида ҳамкорлик қилинади

16:18 / 16.01.2025
Венгрияда Ўзбекистон кино ҳафталиги бўлиб ўтади

11:32 / 28.12.2024