Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Чортоқ тумани ҳокими Анвар Отахўжаев Ғофур Жамолов ўрнига Наманган шаҳрининг янги ҳокими сифатида иш бошлади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Анвар Хожахонович Отахўжаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Анвар Отахўжаев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1994 ва 2002 йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2011 йилда президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Наманган шаҳар «Олтин Водий-95» хусусий фирмаси раҳбари вазифасидан бошлаган.
1998–2019 йилларда Наманган вилоят Иқтисодиёт ва статистика бошқармаларида турли лавозимларда, Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи, Наманган вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳудудларни комплекс ривожлантириш шуъбаси етакчи мутахассиси, Озиқ-овқат ҳолдинг компанияси бошқарма бошлиғи ўринбосари, «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси раиси ўринбосари, «Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖ бошқарма бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.
У 2019 йилдан шу кунга қадар Чортоқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
- Бундан олдинроқ 2021 йилдан ҳозирги вақтгача Наманган шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Ғофур Жамолов Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди
Таълим | 13:13
-
Ўзбекистон ва Тожикистон чегараолди савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт | 12:54
-
Амур областида йўқолган самолёт қолдиқлари топилди
Жаҳон | 12:40
-
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади
Жаҳон | 12:21
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025