Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кузатувчилар: Украина техникани Днипронинг чап қирғоғига ўтказишни бошлади
Украина Қуролли кучлари Днипронинг Херсон яқинидаги чап қирғоғига шахсий таркиб ва техникани ўтказишни фаоллаштирди, дея хабар бермоқда таҳлилчилар ва россиялик ҳарбий блогерлар. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у ерга 300 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар йўл олган.

Фото: Alex Babenko/AP/dpa/picture alliance
Украина қўшинлари Херсон вилоятидаги Днипронинг эгаллаб олинган чап қирғоғида ўз мавжудлигини кенгайтирди, деб хабар қилмоқда OSINT-таҳлилчилар ва россиялик ҳарбий блогерлар. Ушбу маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, Америка урушни ўрганиш институти (ISW) 8 ноябр, чоршанба куни ёзишича, бу Россиянинг кучли саъй-ҳаракатлари Украина Қуролли кучларига қўшимча ҳарбийлар (тахминан бир баталён, 300 дан ортиқ аскар) ва техникани жанубий қирғоққа ўтказишга тўсқинлик қилмаганидан далолат беради.
Шу билан бирга, ISW таҳлилчилари таъкидлашича, улар Днипронинг «шарқий қирғоғида давом этаётган Украина фаоллигининг истиқболлари» ҳақида прогноз беришдан тийиляпти.
Бир кун олдин OSINT-таҳлилчи Astraia Intel X микроблоглар хизматида Кринки қишлоғи ҳудудида Украинанинг HMMWV зирҳли машинаси ёнаётгани акс этган видеолавҳаларни эълон қилди. Аввалги кунларда, 6 ва 7 ноябрда бир қатор россиялик ҳарбий блогерлар Украина зирҳли транспортёрини сузувчи транспортер (ПТС) ёрдамида чап қирғоққа ўтказишга уринишлар ҳақида ёзган эди. Украина томони бу маълумотни тасдиқламади.
Conflict Intelligence Team асосчиси Руслан Левиев Украинадаги жанговар ҳаракатларнинг бориши ҳақидаги навбатдаги ҳисоботида ушбу хабарларга эътибор қаратди. Айни пайтда у Украина Қуролли кучларининг бундай кўприклар орқали кенг кўламли ҳужумни ривожлантириш ва Херсон вилояти жанубига ўтиш қобилиятига шубҳа билан қараяпти. Бунинг учун, Левиевга кўра, «нормал ҳолатда ишлайдиган таъминот» зарур, уни «хоҳ қандайдир кўприк ёки сузувчи қурилмалар» бўлмасин, жиддийроқ логистика воситаларисиз таъминлаб бўлмайди. «Албатта, бу ҳолатда, афтидан, бир марта зирҳли техникани ўтказиш муваффақиятли бўлган, аммо бу кенг кўламли ҳужум операцияси учун нормал таъминотни тақдим эта олмайди», деди ҳарбий эксперт.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

07:53 / 19.07.2025
Россия ва Украина яна ҳалок бўлган аскарлар жасадини алмашди

07:29 / 19.07.2025
НАТО: Patriot'ни Украинада тезкор жойлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда

23:30 / 18.07.2025