Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органларида «яшил» иқтисодиётни жорий этиш учун масъуллар белгиланади
Республика ижро этувчи ҳокимият органларига бир ой муддатда “яшил” иқтисодиёт фаолияти соҳасида уч йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнини бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш дастурида қуйидагилар назарда тутилган:
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига “яшил” иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифасини юклаш;
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида “яшил” иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларни белгилаш.
Масъул раҳбарлар ва бўлинмалар қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик бирлашмаси фаолиятига оид “яшил” иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш;
табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш тамойилларига риоя этиш;
иқтисодиёт соҳасининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорлигини таъминлаш;
қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадор технологияларни жорий қилишга қаратилган чораларни кўриш;
“яшил” инновацияларни жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилиш.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмаларига бир ой муддатда “яшил” иқтисодиёт фаолияти соҳасида уч йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган Миллий иқлим ва ривожланиш ҳисоботи (Country Climate and Development Report – CCDR) асосида тегишли вазирликлар ва идораларга кўрсатма ва тавсиялар юбориш топширилди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

15:49 / 07.07.2025
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди

15:47 / 07.07.2025
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7-6,8 фоиз ўсиши кутилмоқда

20:14 / 03.07.2025
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?

09:34 / 28.06.2025