Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли Қорабоғнинг собиқ бош вазири терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда
Озарбойжонда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг (ТҚР) собиқ ҳукумат раҳбари Рубен Варданянга айблов эълон қилинди.

Фото: DTX
Варданян «Лочин» чегара пости орқали Арманистонга ўтмоқчи бўлганида Озарбойжон ҳарбийлари томонидан қўлга олинган эди. У чегарачилар ҳамроҳлигида Бокуга олиб кетилиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган. Суд уни тўрт ойга ҳибсга олди.
Озарбойжон махсус хизматининг хабар беришича, Арманистон фуқароси Рубен Варданян Озарбойжон Жиноят кодексининг учта моддаси – терроризмни молиялаштириш, қонунда кўзда тутилмаган қуролли тузилмалар ёки гуруҳлар тузиш ва фаолиятида иштирок этиш ҳамда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича айбланган.
Разведка хизмати иддао қилишича, 2022 йил сентябрида Варданян «террорчилик ҳаракатлари ва қўпорувчилик қилиш мақсадида» Озарбойжон давлат чегарасини «ноқонуний равишда кесиб ўтган» ва Россия тинчликпарвар кучлари жойлашган ҳудудга кирган.
Арманистон ҳукумати Варданяннинг ҳимоясини таъминлаш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Варданян Россия фуқароси экани ва унинг ҳибсга олингани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган эди. Бироқ, Варданян Россия фуқаролигидан воз кечиш ҳақида ариза берган ва Путин 2022 йил декабрдаги фармони билан уни қаноатлантирган. Шундан сўнг, у Қорабоғга кўчиб ўтган.
2023 йил январида Варданян тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси президенти Арайик Арутюнян таклифига кўра бош вазир бўлган, бироқ феврал ойида лавозимидан озод этилган.
19 сентябр куни Озарбойжон Тоғли Қорабоғда «конституциявий тузумни тиклаш» мақсадида «маҳаллий аксилтеррор тадбирлари» бошланганини эълон қилди. Россия тинчликпарвар кучларининг мавжудлиги Бокуга халақит бермади.
Тоғли Қорабоғ ҳукуматига тўлиқ қуролсизланиш ва арман ҳарбий техникасини минтақадан олиб чиқиб кетиш учун шарт-шароит берилди. Шу билан бирга, Озарбойжон ҳукумати Қорабоғнинг тинч аҳолисига ҳеч нарса таҳдид солмаслигини таъкидлади.
Шундай бўлса-да, Ереван берган маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғда яшовчи 120 минг арманнинг 50 мингдан ортиғи аллақачон Арманистонга етиб келган.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
-
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

15:37 / 03.08.2025
Россия ва Озарбойжон ўртасида ахборот уруши давом этмоқда

16:30 / 02.08.2025
Трамп маъмурияти Озарбойжон ва Марказий Осиёни «Иброҳим келишувлари»га қўшмоқчи. Ўзбекистон ТИВ изоҳ берди

15:43 / 31.07.2025
«Озарбойжон иши»: Германияда собиқ депутат шартли жазога ҳукм қилинди

08:47 / 30.07.2025