Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марокаш зилзиладан кейин тўртта давлатдан ёрдам қабул қилди
Марокаш ҳукумати ёрдамни фақат тўртта давлатдан қабул қилди - Испания, Қатар, Буюк Британия ва БАА. Сўнгги маълумотларга кўра, Шимолий Африкадаги қиролликда зилзила оқибатида 2100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Фото: Sylvain Rostaing/Le Pictorium/MAXPPP/dpa/picture alliance
Кучли зилзиладан сўнг Марокаш ҳукумати тўртта «дўст давлат» – Испания, Қатар, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликларининг ёрдамини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди мамлакат Ички ишлар вазирлиги 11 сентябр, душанбага ўтар кечаси.
Юқорида қайд этилган давлатлар қутқарув хизматлари вакиллари аллақачон Шимолий Африкадаги қиролликда ҳамкасблари билан боғланган, деб ёзади dpa агентлиги. Аввалроқ кўплаб давлатлар, жумладан, АҚШ ва Германия, шунингдек, бутун Европа Иттифоқи зилзиладан жабр кўрган мамлакатга ёрдам таклиф қилган эди.
Уч кунлик мотам
Сўнгги маълумотларга кўра, Марокашдаги зилзила оқибатида камида 2122 киши ҳалок бўлган, яна 2421 киши жароҳатланган. Бир кун аввал фожиа муносабати билан Марокаш қироллик саройи мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилган эди.
9 сентябрга ўтар кечаси 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Марокаш миллий геофизика институти маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Марракешдан 70 километр жануби-ғарбда жойлашган Марракеш-Сафи тоғли ҳудудида жойлашган. АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 18,5 километр чуқурликда жойлашган. Бу Марокашда сўнгги 60 йилдан кўпроқ вақт ичида кузатилган энг кучли зилзила бўлди, дея қайд этади dpa.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
«Агентство»: Путиннинг қўриқчиси тутиб олувчи дронни олиб юргани аниқланди
Жаҳон | 12:00
-
Ўзбекистон давлат академик катта театрига янги директор тайинланди
Жамият | 11:57
-
Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгаяди
Ўзбекистон | 11:43
Мавзуга оид

00:41 / 06.12.2024
АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди

13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди

11:53 / 13.11.2024