Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар кўк нурни тўсувчи «компьютер кўзойнаклари» фойдали эканини рад қилди
Бу шунчаки маркетинг уйдирмаси экани маълум бўлди.

Фото: Getty Images
Халқаро олимлар жамоаси экранлардан кўк нурни тўсиб қўювчи «компьютер кўзойнаклари» хусусиятларини синовдан ўтказди ва улар аслида кўзни ҳимоя қилиш учун фойдасиз деган хулосага келди.
Мелбурн университети (Австралия), Монаш университети (Австралия) ва Лондон Сити университети (Буюк Британия) тадқиқотчилари олти мамлакатдаги ҳамкасбининг 17 та мақоласини ўрганиб чиқди. Тадқиқот кўламига қараб, 5 нафардан 156 нафаргача киши бир кундан беш ҳафтагача кузатиб борилди.
Маълум бўлишича, уларнинг ҳеч бирида кўк нурни тўсувчи кўзойнакнинг самарали экани ҳақида ишончли далиллар йўқ. Улар кўзнинг умумий ҳолатига таъсир қилмайди, уйқу сифатини яхшиламайди ва рекламаларда айтилганидек, кўзнинг визуал қобилиятини оширмайди.
«Инсон кўзи сунъий манбалардан, масалан, компьютер экранидан оладиган кўк ёруғлик миқдори табиий кундузги ёруғлик нурининг мингдан бир қисмини ташкил қилади. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, ушбу кўзойнаклар маълум бир маҳсулотга қараб, фақат 10-25 фоиз кўк нурни фильтрлаши мумкин. Янада самарали бўлиши учун уларнинг линзаси худди қаҳрабо каби тўқ сарғиш рангга эга бўлиши керак, бу эса рангларни илғаш қобилиятига сезиларли таъсир қилади», деди Шумер Сингх, тадқиқотнинг етакчи муаллифи.
Олимлар қатъий хулосалар чиқариш учун кенгроқ тадқиқот ўтказиш кераклигини тан олишади. Мисол учун, кўзойнакни узоқ муддат ишлатишнинг самараси бўйича ҳеч қандай хулоса йўқ. Бироқ, оралиқ натижалар кўзларни кўк нурдан ҳимоя қилиш - кўзойнак сотувчилар томонидан ихтиро қилинган афсона эканини тушуниш учун етарли.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:05 / 18.07.2025
Чиройли эмас – хавфсиз бўлсин: қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак қандай танланади?

09:32 / 26.04.2025
Шифокор газли ичимлик суяклар ва қон томирлари учун зарарли эканини айтди

16:34 / 13.02.2025
Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри юритилади

18:16 / 11.12.2024