Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангарондаги технопарк иштирокчилари субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Ohangaron Tech Industrial технопарки иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг “Мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қуйидагиларнинг республика бюджетидан қопланишини назарда тутувчи Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш назарда тутилган:
мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларнинг 50 фоиз миқдори (бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган қисми);
ушбу илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни жорий қилиш бўйича лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизгача миқдори.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ohangaron Tech Industrial технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:
технопарк иштирокчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатларини қоплаш тартиби;
технопарк иштирокчиларининг лойиҳалаш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларини бажариш) билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Сенат хориждан қайтганларни ОИВ мажбурий текширувидан ўтказиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон | 21:29
-
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?
Жаҳон | 20:49
-
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди
Жаҳон | 20:34
-
Трампнинг ултиматумидан кейин Путин: «Орешник»ни серияли чиқара бошладик»
Жаҳон | 20:07
Мавзуга оид

10:11 / 06.07.2025
Тошкентда ўзига таниш аёлни Россияга фоҳишалик учун жўнатаётган шахс тўхтатилди

08:30 / 04.07.2025
Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими тезкор тадбирда қўлга олинди

21:14 / 29.06.2025
Оҳангарондаги сув тақчиллиги: фермерлар каналдаги қўшимча қулоқлардан норози

07:39 / 01.05.2025