Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ернинг бир йиллик табиий ресурслари шартли захираси 7 ойда тугади
2023 йилда Бутунжаҳон экологик қарз куни ўтган йилга нисбатан беш кунга кечроқ санада кузатилди. Аммо бу фақат ташқаридан кўринаётган жараёндан иборат, дея таъкидлайди Global Footprint Network экологлари.

Фото: Loop Images/UIG via Getty Images
2023 йилда одамлар қайта тикланадиган табиий ресурслар шартли захирасини 2 август, чоршанба кунига қадар тугатди, деб хабар бермоқда «Экологик из глобал тармоғи» Америка экологик ташкилоти (Global Footprint Network, GFN). Натижада 2 август америкалик экологлар томонидан 2023 йилги Жаҳон экологик қарз куни деб эълон қилинди.
GFN ўз ҳисоб-китобларида инсоннинг экологик изини (одамларнинг қайта тикланадиган ресурслардан фойдаланиши) биосиғим (сайёранинг чиқиндиларни қайта тиклаш ва ўзлаштириш қобилияти) билан солиштиради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар Ер юзидаги барча одамлар Германиядагидек исрофгарчилик билан яшаса, экологик қарз куни 4 майга тўғри келган бўларди.
Ўтган йили одамлар «экологик кредит» бўйича яшашни 5 кун аввал – 28 июлдан бошлаган. Бир қарашда, одамлар 2023 йилда 2022 йилга қараганда камроқ ресурсларни ишлатганга ўхшайди, аммо GFN экологлари бу фақат ташқаридан кўринаётган жараён эканлигини таъкидламоқда.
Таққослаш ҳақиқатан индикатив бўлиши учун йиллик кўрсаткичлар янги маълумотлар ва усулларни ҳисобга олган ҳолда ретроактив равишда янгиланади, шунинг учун 2022 йилда экологик қарз куни аслида фақат 1 августда, яъни амалдагидан атиги бир кун олдин келган, деб тушунтирган экологлар.
Вазият деярли ўн йил давомида ўзгармади, деди GFN вакили Аманда Дип. У коронавирус пандемияси ёки энергияни декарбонизация қилиш ҳаракатлари туфайли иқтисодий фаолликнинг пасайиши ресурслар истеъмолига қандай таъсир қилгани ҳали аниқ эмаслигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

00:12 / 26.05.2025
Ер қаърида улкан олтин захиралари борлиги аниқланди

18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади

13:17 / 08.01.2025
Ўзбекистон ва Покистон давлат захираларини шакллантириш йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

11:01 / 08.01.2025