Ногиронлиги бор шахслар ОТМга киришда қандай имтиёзларга эга?
Ногиронлиги бор фуқаролар ОТМга ҳужжат топшириш ва талабаликка қабул қилинишда алоҳида имтиёзларга эга. Kun.uz уларга берилган имтиёзларни бир саҳифага жамлади.

Фото: Kun.uz
Энг аввало, абитуриентларга оид барча янгиликлар ногиронлиги бор фуқаролар учун қулай бўлиши шарт.
2023/2024 йилги ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар учун мўлжалланган қабул тартибига оид маълумотлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлиши лозим. Бунда видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилади.
Маълумки, қабулдан олдинги йилларда ўрта таълимни тугатган битирувчилар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим бараварини (ҳозир 165 минг сўм) тўлашлари керак. Лекин ногиронлиги бор абитуриентлар бу тўловдан озод қилинган.
2 фоизлик квота
Бундан ташқари, ногиронлиги бор фуқароларга ўқишга киришда ҳам имтиёз берилади.
Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари ажратилади. Бу имтиёздан I ва II гуруҳ ногиронлиги бор фуқаролар фойдаланиши мумкин. Қўшимча 2 фоизли квота доирасидаги танловда қатнашган, бироқ етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар бошқалар қатори умумий квота доирасидаги танловда иштирок этади.
Қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари ҳар бир таълим шакли бўйича олий таълим муассасалари кесимида ажратилади ва абитуриентлар томонидан танланган 5 та ОТМ учун ҳам ўринли ҳисобланади.
Грант асосидаги 2 фоизлик квота доирасида талаба бўлишнинг яна бир шарти: абитуриент белгиланган максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаши керак. Масалан, ажратилган квота доирасида абитуриент тўплаган балли бўйича юқори ўринда, бироқ унинг балли 30 фоиздан кам бўлса, унда абитуриент бу имкониятдан фойдалана олмайди. Бу йилги максимал балл – 189 балл, унинг 30 фоизи эса 56,7 баллни ташкил қилади.
Кўзи ожиз абитуриентлар учун олий таълим муассасалари томонидан махсус имтиҳон ташкил этилади.
Ўтган йили турли университетлар учун 2 фоизли квотага ўтиш баллари қандай бўлгани билан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида танишиш имкони бор.
Магистратурага грант
Бундан ташқари, ногиронлиги бор фуқароларга 2023/2024 ўқув йилидан “Махсус педагогика, дефектология” йўналишида магистратура учун тўлиқ давлат гранти берилади.
2023 йилда қабул қилинган президент қарорига кўра, ўқиётган ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун унинг яқинларидан бирига ОТМда ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилиши керак.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
USAGM махсус маслаҳатчиси «Америка овози»ни «утилизация қилиш»га чақирди
Жаҳон | 14:09
-
Киевга “Patriot” бермоқчи бўлган Трамп, НАТОнинг тарихий келишуви ва Эрон ядро дастури атрофидаги баҳслар – кун дайжести
Жаҳон | 14:00
-
Францияга тўфон ёпирилди. Ҳалок бўлганлар бор
Жаҳон | 13:41
-
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон | 13:31
Мавзуга оид

15:25 / 17.06.2023
Грант асосидаги қабул квоталари тасдиқланди

16:04 / 15.06.2023
Қабул бошланишига 5 кун қолди, квоталардан эса дарак йўқ

21:30 / 12.06.2023
Талаба хотин-қизлар учун солиқ имтиёзи кенгайтирилади

12:15 / 09.06.2023