Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мариуполни қайта қураётган россиялик олигарх АҚШда яшаши маълум бўлди
Босқин остидаги Мариуполда асосий қурувчилардан бири "Р-Строй" компанияси бўлиб, унга қариндошлари орқали миллиардер Алексей Репик эгалик қилади, дейди Иля Яшин тарафдорлари.

Фото: kremlin.ru
Россиялик миллиардер Алексей Репик АҚШда яшаб, Мариуполда қурилиш билан шуғулланади. У Россия томонидан босиб олинган ва вайрон қилинган Украина шаҳрининг асосий қурувчилардан бири - "Р-Строй" компаниясига эгалик қилади. Бу ҳақда 16 май, сешанба куни россиялик мухолифатчи Иля Яшин тарафдорлари томонидан чоп этилган Scanner Project лойиҳаси видеосида айтилади.
Уларнинг сўзларига кўра, "Р-Фарм" фармацевтика компанияси асосчиси Алексей Репик мансабдор шахслар билан шахсий алоқалари туфайли онкологик касалликларни даволаш учун дори-дармонларни оширилган нархларда сотган. Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, у шахсий санкциялардан қўрқиб, ушбу компаниядаги улушини учта харидорга сотди, улар орасида онаси Валерия Даева ҳам бор эди.
Даева компанияси Украина босқинидан кейин ташкил этилган "Р-Строй" фирмасини молиялаштиради, унинг логотипи "Р-Фарма" логотипига жуда ўхшайди. "Компания босиб олинган ҳудудларда ишлаш учун ташкил этилган ва Репик билан боғлиқ шахслар номига рўйхатдан ўтган", - дейди суриштирув муаллифлари.
Алексей Репикнинг ўзи бир неча йиллардан бери АҚШда истиқомат қилади, Сан-Францискода унинг қиймати 19,1 миллион долларлик тўрт қаватли уйи бор, дея хабар беради Scanner Project. Олигархнинг тўрт фарзандидан камида уч нафари АҚШда туғилган. 2017 йилда Репик Доналд Трампнинг инаугурация маросимида қатнашган. Репикнинг бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2023 йил феврал ойида у санкция рўйхатига киритилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради
Иқтисодиёт | 15:47
-
Дарахтлар кесилиши сизга қандай таъсир қиляпти? Ижтимоий сўров
Жамият | 15:33
-
БМТ Халқаро суди: Давлатлар иқлимни ҳимоя қилиш мажбуриятига эга
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон сайғоқларни сақлаб қолиш бўйича меморандум имзолайди
Ўзбекистон | 15:17
Мавзуга оид

11:28 / 22.05.2025
Бастрикин Мариуполни блокадада бўлган Ленинград билан таққослади

20:42 / 25.02.2025
Россия Украина жанубини нега бу қадар тез ишғол қилганди? Тўрт асосий савол ва уларга жавоблар

14:30 / 22.10.2024
WSJ: Қодировнинг тарафдорлари Мариуполдаги заводдан техникани олиб чиқяпти

08:40 / 08.10.2024