Жаҳон | 19:43 / 28.04.2023
9604
3 дақиқада ўқилади

«Роскомнадзор» армия ҳақида «фейк тарқатган» Қозоғистон сайтини блоклади

Россияда Қозоғистоннинг Arbat.media сайтига кириш блоклаб қўйди. Аввалроқ ушбу сайт Россия армияси ҳақида «фейк» тарқатганликда айбланган эди.

Фото: ТАСС

Россиянинг «Роскомнадзор» (РКН) ташкилоти Қозоғистоннинг Arbat.media сайтига киришни блоклаб қўйди. Тегишли қарор 25 апрель куни қабул қилинган.

Шу билан бирга, РКН қайси давлат идораси Қозоғистон сайтини блоклашни талаб қилганини кўрсатмаган. Катта эҳтимол билан бу Россия Бош прокуратураси бўлиши мумкин.

Arbat.media бош муҳаррири Сирим Итқулов сўзларига кўра, Қозоғистон оммавий ахборот воситалари орасида биринчи бўлиб Россия ҳарбий цензураси остига тушиб қолиш – шараф. Унинг қўшимча қилишича, Россия расмийларининг блоклаш ҳақидаги қарори сайт учун яхши реклама бўлади ва россияликлар нашр янгиликларини VPN орқали ўқишда давом этади.

2023 йил февралида Россиянинг Владимир шаҳри суди Arbat.media нашри вакилларини Россия армияси ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш билан боғлиқ иш бўйича айбланувчи сифатида суд мажлисига чақирган эди.

Arbat.media нашрининг ёзишича, Россия расмийларининг эътиборини 2022 йил сентябрида «Ҳаркив вилоятида россиялик босқинчилар мағлубиятга учрамоқда, лекин буни тан олишни истамаяптилар» сарлавҳаси остида чоп этилган мақола жалб қилган. 2022 йил ноябрида РКН ушбу мақолани ўчириб ташлашни талаб қилган.

Украина босқини бошланганидан кейин Россияда журналистларга урушни «махсус ҳарбий операция» деб номлаш ҳақида кўрсатма берилди. Шунингдек, Россия армияси мағлубияти, аскарлар ўлими ва шунга ўхшаш салбий мазмундаги хабарлар «фейк» тоифасига киритилиб, уни тарқатганлик учун жавобгарлик жорий қилинди.

2022 йил март ойида РКН ушбу талабларга риоя қилишга рози бўлмаган Россия веб-сайтларини оммавий равишда блоклашни бошлади.

Бундан ташқари, РКН Украинадаги урушни ёритувчи айрим хорижий оммавий ахборот воситалари ишига аралаша бошлади. Жумладан, Қирғизистоннинг Kloop сайтига кириш блокланди, Қозоғистоннинг NewTimes, Ratel, Exclusive, Vlast, «Информбюро» сайтлари баъзи мақолаларни ўчириб ташлаш ҳақида билдиришномалар олди. Аммо улар материалларни зинҳор ўчириб юбормаслиги, ўз фаолиятида фақат Қозоғистон қонунчилигига амал қилишини эълон этишди.

Шунингдек, Американинг Wikimedia Foundation компаниясига тегишли бўлган Wikipedia портали Украинадаги уруш ҳақида иккита мақолани олиб ташламагач, суд томонидан 2 миллион рубл (қарийб 284 млн сўм) миқдорида жаримага тортилган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди