Қамчиқда нефть маҳсулоти ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Kun.uz
2023 йил 21 март куни соат 10:35 ларда Қамчиқ довонида нефть маҳсулоти ортилган махсус юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ҳодиса Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 196-километрида содир бўлган, «DAF» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа ағдарилган.
Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ҳамда ФВВнинг «Қамчиқ» қутқарув гуруҳи ходимлари етиб келган. Цистернадаги битум маҳсулоти йўл қатнов қисмига тўкилгани сабабли, транспортлар ҳаракати вақтинча ёпилган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлигини маълум қилди.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Қамчиқавтойўл» корхонаси маълумотида айтилишича, ҳозирги вақтда довонда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

21:29 / 05.06.2025
Тошкентдан водийга қайтишда улкан тирбандликлар кузатилмоқда

18:45 / 22.05.2025
Қамчиқ довонида Cobalt хандаққа тушиб кетди

11:32 / 03.05.2025
Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

17:35 / 30.04.2025