Жаҳон | 07:54 / 28.02.2023
9554
2 дақиқада ўқилади

Россияда Борис Немцов хотирасига бағишланган акциялар бўлиб ўтди

Мухолифатчи Борис Немцов роппа-роса саккиз йил аввал Москва марказида ўлдирилган. Россиянинг турли шаҳарларида сиёсатчи хотирасига, шунингдек, Путин ва Россиянинг Украина билан урушига қарши норозилик акциялари ўтказилди.

Фото: Picture Alliance

27 февраль, душанба куни Москва ва Россиянинг бошқа бир қатор шаҳарларида роппа-роса саккиз йил аввал ўлдирилган мухолифат етакчиси Борис Немцов хотирасига бағишланган акциялар, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Россиянинг Украинага қарши урушига қарши намойишлар ўтказилди.

Россия пойтахтида одамлар жиноят содир бўлганидан кўп ўтмай Болшой Москворецкий кўпригида сиёсатчи ўлдирилган жойда пайдо бўлган вақтинча ёдгорликка гуллар олиб келишди. "Сота" нашрининг ёзишича, полиция ўткинчиларни тўхтатган, бироқ ҳибсга олинганлар йўқ. Илгари коммунал хизматлар бир неча бор гуллар ва фотосуратларни олиб ташлаган, фаолларни ҳибсга олган, аммо ёдгорлик қайта тикланган. Сўнгги пайтларда расмийлар унга тегмаган.

"Настоящее время" нашрига кўра, Борис Немцов хотирасига бағишланган акциялар Қозон, Перм, Екатеринбург ва Новосибирскда ҳам ўтказилди. Одамлар сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорликлари пойига ўрнатилган вақтинча ёдгорликларга гул қўйишди.

Екатеринбургдаги Труд майдонида аҳоли Борис Немцов шарафига ёдгорлик соати уюштирди. Свердловск вилояти ҳокимияти портретлар, плакатлар ва шамлар олиб келишни тақиқлади, лекин гул қўйишга рухсат берди.

Барнаулда акция бир кун аввал бўлиб ўтди. Уни "Яблоко" партиясининг маҳаллий бўлими ташкил қилди. Митинг шаҳар марказида, Озодлик майдонида, сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорлиги ёнида бўлиб ўтди. Акция маҳаллий ҳокимлик томонидан маъқулланган. Барнаул, эҳтимол, Россияда расмийлар бундай акцияларни ўтказишга рухсат берган ягона шаҳардир.

Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февраль куни кечқурун Кремлдан юз метр узоқликда отиб ўлдирилган. Суд беш нафар Чеченистон фуқаросини айбдор деб топди ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилди, улар орасида куч тузилмалари зобитлари ҳам бор эди. Булар - Заур Дадаев (қотилликнинг бевосита ижрочиси), ака-ука Анзор ва Шадид Губашевлар, Темирлан Эскерханов ва Хамзат Бахаев.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди