Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркиядаги зилзила қурбонларидан узр сўради
Давлат раҳбари қутқарув ишлари кечикканини тан олди.

Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатдаги вайронкор зилзилалардан сўнг қутқарув ишлари кечиктирилгани учун узр сўради. Бу ҳақда Туркиянинг NTV канали хабар берди.
Эрдўған бу сўзларни Туркиянинг жануби-шарқидаги зилзиладан энг кўп зарар кўрган Одиёмон вилоятига ташрифи чоғида айтди.
«Зилзиланинг ҳалокатли таъсири ва ёмон об-ҳаво туфайли биринчи кунларда Одиёмонда хоҳлаганимиздек ишлай олмадик. Бунинг учун узр сўрайман», деди Эрдўған.
6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқида бир неча соат ичида иккита кучли зилзила содир бўлиб, унинг оқибатида 45 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.
Шундан сўнг Эрдўған мухолифатнинг кескин танқидига учради, бир қанча сиёсатчилар мамлакатнинг бундай йирик табиий офат билан курашишга тайёр эмаслигига ишора қилди. Энди ҳукуматнинг зилзила оқибатларини бартараф этиш чоралари Туркияда бўлиб ўтадиган президентлик ва парламент сайловларида асосий масала бўлиши мумкин.
Шунингдек, Туркия чемпионати ўйинлари пайтида футбол мухлислари ҳукуматнинг зилзилаларга муносабатини кескин танқид қилиб, ҳукуматни истеъфога чиқишга чақиришган эди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган катер ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
Мавзуга оид

10:24 / 18.07.2025
Ҳоқон Фидан: Исроил тинчликни истамайди, Исроил барқарорликни хоҳламайди

19:01 / 16.07.2025
Истанбул собиқ мэри Акром Имомўғли 1 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилди

13:09 / 15.07.2025
Туркиядаги фермер хўжаликлари Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилади

17:26 / 12.07.2025