Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Ўзбекистоннинг икки ҳудудида аёллар ва болалар клиникаларини қуради
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги Ўзбекистон ишчи гуруҳи БАА саноат ва илғор технологиялар вазири – «Масдар» компанияси бошқаруви раиси Султон Аҳмад ал-Жобир ва ушбу мамлакатнинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Фото: Kun.uz
Кун тартибидан инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида янги йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари ўрин олди.
Шу тариқа, Султон Аҳмад ал-Жобир билан кимё саноати, металлургия ва геология-қидирув соҳаларида жорий лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ва янги сармоявий ташаббусларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.
«Халифа бин Зоид ал-Наҳаян» жамғармаси бош директори Муҳаммад Ҳожи ал-Хурий билан учрашувда Нукус шаҳрида аёллар ва болалар клиникасини қуриш лойиҳаси амалга оширилаётгани таъкидланди. Қарши ва Тошкент шаҳарларида ҳам шундай шифохоналар қуриш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқлар эшитиш қобилиятини текширишнинг универсал тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
International holding company бош ижрочи директори Сайед Басар Шуеб билан Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш, энергетика ва бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар мамлакат инвестициявий салоҳияти билан яқиндан танишиш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича аниқ шартномалар тузиш мақсадида компания раҳбарияти ва экспертларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар.
ADSSC бош директори Аҳмад ал-Шамси билан учрашувда асосий эътибор Тошкент шаҳридаги оқова сув тизимини ДХШ тамойиллари асосида такомиллаштириш лойиҳасини амалга оширишга қаратилди. Лойиҳа доирасида замонавий муҳандислик иншоотларини қуриш назарда тутилган. Тегишли инвестиция таклифи лойиҳаси жорий йилнинг баҳорида имзоланиши режалаштирилган.
RAK Ceramics компанияси ижрочи директори Абдаллах Массад билан учрашувда Ўзбекистоннинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишидаги саноат салоҳияти атрофлича кўриб чиқилди. Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар, хусусан, кафел ва кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш бошлаш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган катер ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
Мавзуга оид

20:31 / 16.07.2025
Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

15:18 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

20:03 / 07.07.2025
Саида Мирзиёева Зойид номидаги халқаро мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига киритилди

22:12 / 25.06.2025