Ўзбекистон | 08:51 / 10.02.2023
7709
1 дақиқада ўқилади

Миср Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этади

Ўзбекистон элчиси Мансур Қиличев Мисрнинг El Sewedy Electric компанияси президенти Аҳмад ал-Сувайдий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Суҳбат чоғида El Sewedy Electric компаниясининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.

El Sewedy Electric президенти Марказий Осиё бозорига кириш компаниянинг яқин истиқболдаги бош мақсадларидан бири сифатида белгиланганини маълум қилди. «Бунда Ўзбекистон минтақадаги асосий йўналиш сифатида қаралмоқда. Ўзбекистонда электр энергияси, трансформаторларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ташкил этишдан манфаатдормиз», деди Аҳмад ал-Сувайдий.

Ушбу масалаларни муҳокама қилиш учун компания делегацияси Тошкентга сафар қилиб, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилашни режалаштиргани маълум қилинди.

El Sewedy Electric компаниясининг қарийб 20 та давлатда 30 дан ортиқ корхоналари мавжуд. Уларда 17 минг нафар ходим ишламоқда.

Мавзуга оид